Ўш шаҳридаги «Буюк ипак йўли карвони» инсталляциясининг қурилишига шаҳар ғазнасидан 1 млн 560 минг сом сарфланди. Бу ҳақда «Клооп»га ободонлаштириш корхонасининг раҳбари Жалил Осмонов билдирди.
Инсталляцияда 19 туя, сарбон, тайган итлари ва йилқилардан иборат карвон бор. У Буюк Ипак Йўлининг брендини тарғиб қилиш бўйича шаҳар дастурига кўра, Ўш миллий драма театрининг ёнидаги майдончага қўйилди.
Осмоновнинг маълумотига кўра, инсталляцияни қуриш учун тендер ўтказилган. Унга ёлғиз хусусий тадбиркор Турар Нурматов қатнашиб, ғолиб деб топилган.
«Шаҳар кенгаши депутатлари маъқуллаб, қабул қилганидан кейин, ўзимизнинг бюджетимизга киритдик. Тендер 2 ойга узоқ муддатга эълон қилинди. Натижада тендер талаблари ўша йигитга тўғри келгани учун ғолиб бўлди. Турар бунгача мэрия уюштирган тендерлардан ютиб, улар билан тиғиз фаолият юритган» — дейди Осмонов.
Шу билан бирга у бунгача Турар Нурматовнинг қилган ишларини кўриб, шундан сўнг ишни топширганини қўшимча қилди.
«Агар инсталляция бузиладиган бўлса жавобгарлик хусусий тадбиркор тарафида бўлади. Аммо сифатли курилди деб ишонч билан айта оламан. Қуёш нуридан бўёқлар ўчиши мумкин. Ишхонамиз бўяб туради» — деди Жалил Осмонов.
Ўш шаҳар ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш хўжалиги Давлат сотиб олишлар бўйича расмий порталига инсталляция ўрнатиш бўйича 1 млн 600 мингдан ортиқ сомга тендер эълон қилган. Танловда хусусий тадбиркор Турар Нурматов ёлғиз иштирок, ғолиб бўлган.
Бунгача Ўш шаҳри ўзининг сайёҳлик брендини ишлаб чиққан. Туристик логотип учун танлов эълон қилиниб, унга 70дан ортиқ меҳнат ишлари келиб тушган. Унда махсус комиссия томонидан россиялик Михаил Чулиннинг логотиби маъқулланган. Брендда Буюк Ипак Йўли тасвирланган карвон, Ўшнинг рамзи бўлган Сулаймон тоғи, ярим ой ва юлдуз киритилган.