Жалолобод вилоят прокуратураси режаланган чора-тадбир асосида ИИВнинг Ахси туман назоратини текширувга олган.
Натижада мазкур бўлимининг мутасадди ходимлари ваколатини суиистеъмол қилиб, бухгалтерлик хисоботларни ёлғон маълумотларни кўрсатишгани аниқланган.
«Улар ўзларидан ноқонуний равишда ортиқча ҳақ ундиришган, хусусий тадбиркорлар билан музокаралар ўтказиш йўли билан сохта давлат харидларини амалга оширганлар, нақд бюджет маблағларини ўзлаштирганлар», — дейилади Бош прокуратура хабарида.
Текширув жараёнида Ахси туман назорат бўлими давлатга 3 млн сомдан ортиқ зиён келтиргани аниқланган.
Мазкур факт бўйича Жалолобод вилоят прокуратураси томонидан «Ваколатини суиистеъмол қилиш» жана «Хизматдаги қалбакилик» моддалари асосида жиноят иши қўзғалди
Бунгача Норин вилоят прокуратураси вилоят капитал қурилиш бошқармасининг масъул ходимлари давлатга 21 миллион 800 минг зарар келтиргани аниқланган.
Ходимлар От боши туман Казибек қишлоғига болалар боғчасини қуришда ва Қора булун қишлоғидаги тоза сув тизимини қайта тиклашда «ваколатини суиистеъмол қилиб» амалда бажарилмаган ишларга маблағни ноқонуний ўтказган деб гумонланган.