Президент Садир Жапаров Норин вилоятининг Жумгал туман судининг судьяси Ачилбек Арзиевни хизматидан вақтинча четлатди. Давлат раҳбари фармонга 18-июнда қўл қўйди.
Жапаров администрациясининг маълумотига кўра, Судьялар кенгаши Бош прокуратурага Арзиевни жиноий жавобгарликка тортишга розилик берган. Шу сабабли президент уни хизматдан вақтинча четлаш тўғрисидаги фармонга қўл қўйди.
2022-йилнинг майида МХДҚ Норин вилоятига қарашли Жумгал туман судининг судьяси қўлга олиниб, унга «Пора талаб қилиш» моддаси билан жиноят иши қўзғалганини билдирган.
Терговнинг версияси бўйича, МХДҚнинг ходимлари Бош прокуратура билан биргаликда Жумгал туман судининг судьяси ҳамда туман прокурорининг ўринбосари тарафидан таъмагирлик билан пул олиш факти бўлганини аниқлашган. Прокурорнинг ўринбосари пул олаётганда қўлга олингани таъкидланган.
«Хизмат вакиллари Жумгал туман судида кўрилаётган жиноят ишини тўхтатиш учун Х.Д. инициалидаги фуқародан пул таъма қилишган», — деб билдиришган МХДҚдан.
Айни вақтда прокурорнинг ўринбосари 2 ойга МХДҚнинг ТИЗОсига киргизилган.