Ўш аэропортида 200 йўловчиси бор самолёт фавқулодда қўнишга мажбур бўлди

Aero Nomad авиакомпаниясининг самолёти 18-июнда Ўш халқаро аэропортига фавқулодда қўнишни амалга оширди. Бу ҳақда Ўш вилоят ички ишлар бошқармасидан билдиришди.

Маълумотга кўра, самолёт «Ўш — Дели» йўналиши бўйича парвоз қилаётган эди. Аммо техник муаммо сабаб 17 карра осмонда айланишга мажбур бўлиб, учувчилар қайта аэропортга келиб қўнишга қарор қилган.

Ўш вилоят ИИБдан самолётда 200 нафар йўловчи бўлганини, ҳес бири жабрланмаганини таъкидлашди. Самолёт аэророртга қайта келиб қўнгандан кейин техник муаммосини ҳал қилган.

Милициянинг маълумотига кўра, ҳозирги вақтда самолёт Дели шаҳрига бориб қўнган.