Ўш вилояти Қора-Сув туман суди «Женго» тахаллуси билан танилган криминал авторитет Кадир Досоновни оқлади. Бу ҳақда Ўш вилоят суди матбуот хизмати хабар бермоқда.
Досонов бегонанинг ерини билиб туриб тортиб олганликда айбланган. Бироқ адвокатнинг илтимоси қаноатлантирилиб, жиноят муддати ўтганлиги сабабли иш тугатилди.
У шунингдек, «пул ювишда» моддаси билан айбланган. Бироқ суд «Женго»ни жиноят қурбони бўлмагани учун оқлади.
Қадир Досонов ким?
Досонов — Ўшдаги уюшган жиноий гуруҳнинг бошчиси қатори «Женго» лақаби билан танилган. У 2015 йилнинг февралида милициянинг полковниги Толкунбек Шоноевни ўлдиришга буйруқ беришда айбланган. 2017 йили Қорасув туман ва Ўш вилоят судлари уни оқлаган. Кўп ўтмай бу қарорни Олий суд ҳам ўз кучида қолдирган.
Ўтган йилнинг 30 ноябрида МХДҚ Досоновни «мулкка қарши оғир жиноий иш қилишда иштироки бор» деб уни қидирувга берган. “Криминал авторитет” 2021-йилнинг 11-февралида қўлга олиниб, қамоққа киргизилган.
Ўша йилнинг 17 февралида махсус хизмат Досонов «Жиноий йўл билан топилган даромадларни легаллаштириш»да гумонланаётганини хабар қилган. Шунингдек, МХДҚ «Женго» ва унинг яқин қариндошларига турли классдаги 19 автомашина, 15 турар-жой ва 35 ер участкаси расмийлаштирилганини билдирган.
Бироқ Досоновнинг адвокати Назгул Суйунбаева «Женго» МХДҚга ўзи келганини билдирган. Шунингдек, у Досоновнинг ўғлига ва собиқ аёлининг қариндошига ҳуқуқ тартибот органи томонидан гиёҳванд моддалар «ташланганини» таъкидлаган.
Бундан ташқари адвокат МХДҚнинг ходимлари Досоновга бунгача «халқ кўзига таслим бўлишни» таклиф қилганини очиқлаган. Адвокатнинг айтишича, махсус хизмати «Досонов оз ўтириб чиқади» деб ваъда қилган.
Бироқ Суйунбаева бу таклифдан бош тортгандан кейин махсус хизмат унинг уйида «ноқонуний» тинтув ўтказганини хабар қилган.
Мақола муаллифи: Жаркинай Жээналиева