Камчибек Ташиев: Бакиевларни ҳеч ким реабилитациялашга уринаётгани йўқ

272

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Камчибек Ташиевнинг амалдаги ҳукумат ҳокимиятдан ағдарилган президент Курманбек Бакиевни реабилитация қилишга уринмаган дея билдирди. Бу ҳақда Ташиев «Новые лица» нашрига берган интервюсида айтиб ўтди.

Ташиевнинг фикрича, Бакиевларни фақат бир кун келиб халқ қабул қилиши мумкин.

«Ҳокимият Бакиевни, Атамбаевни, Акаевни ёки Жеенбековни, яна кимлар..  Отунбаевани реабилитация қилишни хоҳламайди. Биз фақат бир ҳил сиёсий куч ёки сиёсий клан билан ишламаганмиз. Ундай эмас! Бизда фақат халқ манфаати бор. Яна айтаман, эсда тутинг! Бакиевларни, такрор айтаман, эслаб қолинг, ҳозирги ҳукумат реабилитация қилишга уринмади! Ҳеч бир ҳукумат буни қила олмайди! Агар у шундай қилса, бир кун келиб буни фақат халқнинг ўзи қилиши мумкин», —деди махсус хизмат бошлиғи.

Қочқин президент Курманбек Бакиев ва унинг оиласини реабилитацияси ҳақидаги миш-мишлар ҳукуматга Садир Жапаров келганидан сўнг тарқала бошлади.  Улар реабилитация қилиниши мумкин деган сўзлар турли сиёсатчилар ва фаоллар томонидан айтиб келинган.

Бундай баёнотларга турли давлат идораларига Бакиев ходимларининг кириб келиши сабаб бўлди. Масалан, Бакиев ходимларининг давлат лавозимига қайтиши ҳақида собиқ президент Роза Отунбаева шундай деди: «Ҳозир Бакиевнинг одамлари лавозимга қайтишмоқда. Журналистларни қувғин қилган ва ўлдирган шахслар хавфсизлик хизматида юқори лавозимларда ишлайди. Қаерга қараманг, Бакиевнинг кадрлари».

Кейинги сафар худди шундай гаплар мамлакатга Алексей Ширшов қайтганида ҳам айтилган. Ширшов Бакиев даврида энергетика соҳасидаги коррупцион схемалар муаллифи экани айтилади.

Бироқ, ҳозирги расмийлар бундай баёнотларни дарҳол рад этади. Ўтган сафар президент Садир Жапаров Бакиевни “оқлаш”га уринаётгани ҳақидаги хабарларни «миш-мишлар» деб атаган эди.

Жапаровнинг сўзларига кўра, бу миш-мишларни «айрим провокаторлар» тарқатмоқда.

Қурманбек Бакиев ҳокимиятдан 2010-йилнинг 7-апрелида халқ қўзғолони натижасида ағдарилган эди. Унда 80 дан ортиқ одам ҳалок бўлган. Бакиев ўрнига ҳукуматга Роза Отунбаева бошчилигидаги муваққат ҳукумат тайинланган. Бакиев оиласи билан Белоруссияга қочиб кетган, унинг оиласи ҳамон у ерда яшайди, ҳатто Беларус фуқаролигини олган.

2016-йилда суд Бакиевни 7 апрел воқеалари ва бошқа жиноятлар учун сиртдан 30 йилга озодликдан маҳрум қилган. Бакиевнинг оила аъзолари ҳам турли муддатларга сиртдан ҳукм қилинган.