Милиция ходимлари Қирғизистонда гиёҳванд моддалар савдоси ва контрабандада гумонланиб, икки нафар Тожикистон фуқаросини қўлга олди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълумотга кўра, ҳибсга олинганлардан бири Тожикистон ИИВнинг ходими бўлган. ИИВдан қўлга олинганлар Қозоғистонга жўнатиш учун Қирғизистонга 11 кг опий ва 21 кг гашишни олиб ўтишни режалаштирган.
Мазкур ҳолат юзасидан «Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва уларнинг аналогларини сотиш мақсадида қонунга хилоф равишда тайёрлаш» моддаси бўйича тергов ҳаракатлари бошланди. Гумонланувчилар Бишкекдаги СИЗО-1га киритилган.
Муаллиф: Аделя Именова.