14-июнда Боткен туманидаги қирғиз-тожик чегарасининг Булоқбоши участкасида қайтадан отишма бўлди. Бу ҳақда МХДҚнинг Чегара хизмати хабар қилди.
Маълумотга кўра, тонги соат 6:50-7:00ларда Тожикистоннинг «Кех» постига чегарачилар Қирғизистоннинг «Булоқбоши» чегара постига ўқ отишган. Натижада Қирғизистон томон ҳам ўқ чиқарган. Шундан сўнг икки давлат чегарачилари ҳарбий позицияларга ўтишган.
Боткен ва Сўғд вилоятларининг чегара бошлиқлари тезкор чора-тадбирларни кўриш мақсадида телефонда сўзлашиб, воқеа бўлган жойга кетишган. Аммо тожик чегарачилари соат 7:50да отишмани гранатомёт, миномётда давом этдиришган.
Отишма соат 8:10да тўхтаган. Хозирда икки томон чегара вакиллари учрашиб, отишма сабабларини аниқлаш ва вазиятни авж олдирмасликка ҳаракат қилишмоқда.
Қирғизистон Чегара хизмати соат 8:40да вазият таран деб баҳолади. Маҳкамадан вазиятни изга солиш учун барча чора-тадбирлар кўрилаётганини қўшимча қилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили Жилдиз Айгерчинова «Клооп»га отишма оқибатида жабрланганлар бўлмаганини билдирди.
Жорий йилнинг 3-июнида Боткен туманидаги қирғиз-тожик чегарасининг Булоқбоши участкасида отишма содир бўлган. Оқибатда Қирғизистоннинг икки ҳарбийси жароҳат олиб, Бишкекка олиб борилиб касалхонага ётқизилган.
Унда тожик ҳарбийлари Қирғизистон чегарасини ноқонуний кесиб ўтгани айтилган. Улар Қирғизистон чегарачиларининг ҳудуддан чиқиб кетиш талабига бўйсунмай ўқ отишган. Оқибатда икки томонлама отишма содир бўлиб, «тожик тараф миномётларни қўллаган»и маълум қилинган.