Вазирлар маҳкамаси раисининг собиқ ўринбосари Жилдиз Бакашова Миллий тарих музейнинг вақтинчалик директори этиб тайинланди. Бу маълумотни «Клооп»га Маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазирлигининг матбуот хизмати тасдиқлади.
Музей раҳбарлигининг вазифасини бажарган Гулбара Абдикаликова эса музейнинг собиқ директори Кенешбек Алмакучуковга алоқадор суд тергов ишлари битгунга қадар ишдан четлатилди. Тегишли буйруққа маданият вазири Азамат Жаманкулов қўл қўйди.
Кенешбек Алмакучуков 2020-йилнинг ноябрь ойида 2018-йилдаги тендер бўйича судгача жараён туфайли хизматидан вақтинча четлатилган. Тендер 2018-йилнинг 31-августига белгиланган музейнинг очилиши муносабати билан ходимларга умумий форма тиктиришга боғлиқ экани айтилган.
2022-йилнинг 18-майида Бишкек шаҳар суди Алмакучуковни оқлаган.
«Жиноий ишининг материалларини, давогарларнинг иддаоларининг таҳлили айбдорларнинг ишида жиноят таркиби йўқ экани аниқланди, уларнинг айби исботланмади ва биринчи инстанциядаги суднинг [Биринчи май туман судининг] уларга нисабатан айбсиз деб топган ҳукми қонуний ва асослидир», — деб ёзилади суд ҳукмида.
«Азаттык» нашрининг маълумотига кўра, суд Алмакучуковнинг хизматини қайта тиклаган. Аммо у нима учун қайта лавозимига тайинланмагини очиқлигича қолган.
Вазир Жаманкулов эса чиқарган буйруқда Бакашовани вақтинча директор қилиш ҳақида қарор унинг аризасининг асосида чиқарилгани айтилади.
Музей ходимлари Бакашованинг директор бўлиб тайинланиши баҳс-мунозаралар пайдо бўлганини билдиришди. Уларнинг таъкидлашича, жамоа ҳам иккига бўлинган: баъзилари Бакашованинг тайинланишига рози бўлса, бошқалари собиқ директор Кенешбек Алмакучуковни қайта вазифасига олиш керак эди деб хисоблашади.
Жилдиз Бакашова асли ким?
62 ёшли Жилдиз Бакашова Иссиқкўлнинг Қоракўл шаҳридан бўлади. У Қирғиз миллий университетининг журналистика факультетини 1982-йили битириб, 1988-йили аспирантурани ёқлаган.
Бакашова Миллий кутубхонанинг директори, жамоат кутубхоналар ассоциясининг президенти ва Евросиё кутубхоналар ассамблеясининг президенти бўлиб фаолият юритган.
Ўтган йилнинг 5-майида президент Садир Жапаров янги Конституцияни имзолаб, Вазирлар маҳкамасини ташкил этган. Унда Улукбек Марипов Вазирлар маҳкамасининг раиси, Жилдиз Бакашова унинг ўринбосари этиб тайинланган.
11-октябрда Жапаров «Вазирлар маҳкамаси ҳақида» қонунни имзолаб, вазирлар маҳкамасининг янги раисини ва тузимини тайинлаган. Ўшанда Бакашова вазифасидан кетган.
Музейдаги ёнғин, журналистик суриштирувлар
2016-йили Миллий тарих музейида ёнғин чиққан. Унда маъмуриятдан унча қиммат бўлмаган бир нечта экспонат жабрланганини билдиришган.
Аммо «Клооп» ва OCCRP 2021-йилнинг май ойида ҳукумат билан музей раҳбарияти ёнғин вақтида музейнинг асосий фондига қарашли камида 18 тарихий гиламнинг ёниб кетганини яширишга ҳаракат қилгани тўғрисида суриштирув эълон қилган.
Ўша вақтда ҳукумат журналистик текширувга эътибор қаратмаган ва бир неча ойдан кейин томошабинлар учун музей эшигини очган.
Иккинчи текширувда журналистларнинг қўлига янги хужжатлар теккан. Унга кўра, ёнғиндан жабрланган экспонатдарнинг сони юзлаб саналади.
Журналистларнинг қўлига маданият вазирлигининг манзилига дейилган икки хат тушиб қолган. Унда музей ходимлари 2021-йили музейнинг ертўласини тозалаётиб «музей аҳамиятидаги ярим-ёрти ва тўлиқ куйиб кетган буюмларнинг юзлаб қолдиқлари»ни топиб олишган.
Экспонатлар топилганидан кейин музей рахбарияти ёнғиндан жабрланган буюмларнинг рўйҳатини тузган таркиб билан махсус комиссия тузган.
Буюмларнинг рўйҳати қайд қилинган. Унга кўра, махсус сонлар билан белгиланган 350 экспонат жабрланган ёки тўлиқ куйиб кетган. Бундан ташқари ёнғиндан яна бошқа 600 буюм жабрланган.
Йўқолган экспонатларнинг кўпи совет даврида, унинг ичида инқилобнинг дастлабки даврига тегишли, аммо орасида 19-асрга тааллуқли китоблар ҳам бўлган