Таълим вазирлиги ўқув йилини қайта 1-сентябрда бошлашни кўриб чиқмоқда

Таълим ва фан вазирлиги ўқув йилини қайта 1-сентябрда бошлашни кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда  «Клооп» журналистига маҳкаманинг матбуот хизмати билдирди.

Уларнинг маълумотига кўра, вазирликка ота-оналар билан ўқитувчилар ўқув йилини аввалги жадвалига қайтариб беришни илтимос қилиб мурожаат йўллашган. Норози бўлганларнинг таъкидлашича, янги жадвал ўқувчиларни толиқтириб, баъзилари ўқишга келмай ҳам қўйишган.

Бундан ташқари норозилик билдирганлар ҳаво ҳароратининг исиб кетиши ўқувчиларни мактабга етиб боргунича қийнаб қўйганини айтишган.

2021-йилнинг август ойида ўша вақтдаги Вазирлар маҳкамасининг бошлиғи Улукбек Марипов Қирғизистонда ўқув йилининг бошланиши доимий тарзда 15-сентябрга ўтказилганини билдирган.

Вазирликдан ўқув йилининг янги жадвали «коронавирус бўйича эпидемиологик вазият ва фуқароларнинг эмланиши» ва «туристик мавсум давом этиши» туфайли қабул қилинганини айтишган.

Унда вазирлар маҳкамасининг матбуот хизмати 24.kg нашрига қарор ижтимоий –сиёсий вазиятдан келиб чиқиб бир неча йилдан кейин қайта кўриб чиқилиши мумкин дейилган.

Янги қабул қилинган қарорга кўра, 2021-йили ўқув йили 15-сентябрда бошланиб, 2022-йилнинг 8-июнида якунланган.