Ҳақиқатчи институти қамоқдаги сиёсий таҳлилчи Марат Казакбаевга қанчалик етарли тиббий ёрдам берилганини ва унинг эҳтиёт чораси ўз вақтида нима сабабдан ўзгартирилмаганини текширмоқда.
Ҳақиқатчининг матбуот хизмати маълумотига кўра, Казакбаев 27-апрелдан 19-майгача Миллий госпиталнинг кордиология бўлимида даволанган. Аммо МХДҚ сиёсий таҳлилчини бундан кейин даволанишига асос йўқ деган важ билан СИЗОга юборган.
«Бироқ, 9-июнда аниқ бўлганидай, сиёсий таҳлилчи комага тушиб қолган, оғир аҳволда шифохонага ётқизилган. Ўша куннинг ўзида Ҳақиқатчи ходимлари Казакпаев ётган № 1 шаҳар касалхонининг неврология бўлимига бориб вазият ббилан танишиб, шифокори ва қариндошлари билан гаплашиб, маълумот олишди», — деб билдиради Ҳақиқатчи институтунинг матбуот хизматидан.
Марат Казапаевнинг вафот этгани 10-июнда аниқ бўлган.
У 2021-йилнинг 13-апрелида МХДҚ томонидан давлатга хиёнат қилишда гумонланиб қўлга олинган.
Махсус хизмат маълумотиг кўра, жорий йилнинг 9-июнида Казакбаев комага тушиб, Бишкек шаҳар №1 клиник касалхонага олиб борилган.
У гемморрагия инсульти бўлиб, миясига қон уюб қолгани аниқ бўлган. Эртаси куни сиёсий таҳлилчи вафот этган.
Махсус хизмат у СИЗОда ўтирганда шифокорларнинг назоратида бўлиб, улар тавсия этган дориларни ичганини ва аҳволи қониқарли деб баҳоланганини таъкидлашган.
Махсус хизмат маълумотига кўра, 9-мартдан Казакбаевга нисбатан жиноят иши Биринчи май туман судида кўрилиб, у суд жараёнларида қатнашиб келган.
Казакпаев ҳимоячиси Икрамидин Айткулов «қариндошлари рози бўлса суд-тиббий экспертизадан ўтказиш ҳақида ариза ёзишни режа қилаяпман» деб билдирган.
Бош прокуратура сиёсий таҳлилчи ўлими сабабини текшира бошлади.
Казакпаевнинг турмуш ўртоғи Анар Казакпаева эри қамоқда қийноққа олинганини билдирди.
«Ҳозир имзоламасанг “чёрнйларга” олиб борамиз, сени зўрлашади, масҳара қилиб калтаклашади деб қўрқитишган. Кейин оқ қозоғни олдига қўйиб, кўзига юқори вольтли ёруғлик тақаб имзо қўй деб қийнашган. Оқибатда миясига қон қуйилган. Кейин у қоғозга адвокат гувоҳлигисиз “айбимни бўйнимга оламан” деб ёздириб олишган», — деб билдирди Казакпаева