Вазирлар маҳкамасининг раиси ўринбосари Эдил Байсалов 10-июндаги Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий диалог анжуманида аквапаркда сувга чўкиб ҳалок бўлган 3-синф ўқувчисининг ўлими бўйича фикрини билдирди. У дунёда бу каби ходисалар бўлишини айтиб, «бу турмушимизнинг бир қисми» деди.
У бундай ҳолатга мисол қатори, ўтган йили Бишкекдаги №87 ўрта мактабда 11 ёшдаги қизнинг ҳушини йўқотиб, касалхонага етмасдан вафот этганини эсга олди.
«Бу ҳақиқатдан ҳам ҳодиса, фожеа. Бундай кўринишлар бўлиб туради. Масалан бир йил аввалги 11 ёшдаги қизнинг мактабда тутқаноқ бўлганини олсак. У касал, юрагида туғилганда юрагида нуқсони бўлган. Ота-онаси уч кун шикоят қилишига қарамасдан уни мактабга юборишган. Қиз ўзини беҳол хис қилганда тез ёрдам чақириб, касалхонага етказишган, аммо унинг ҳаётини сақлай олишмаган», — деди Байсалов.
*Ўтган йили 11-мартда Бишкекда шифохонага бораётган йўлда №87 мактабнинг 5-синф ўқувчиси 11 ёшдаги Гулзейнеп Галбаева вафот этган. Онаси қизи эрталаб яхши ҳолатда мактабга кетганини, аммо мактабга бориб, ҳушини йўқотганда ўқитувчилар «эътиборсизлик қилиб зудлик билан тез ёрдам чақирилмаган»ини айтган. Мактабга онаси келиб, ўқувчини касалхонага олиб кетаёганда қиз йўлда вафот этган. Қизнинг онаси мактаб рахбариятини жавобгарликка тортишни талаб қилган.
«Онаси сал қолса, ҳукумат вакилларининг машинасига осилиб, намойиш уюштириб юбормоқчи бўлди. Кейин мактаб директори ишдан олинди. У жуда тажрибали аёл, бошқа мактабга ўтиб кетган. Онаси ўша мактабга келиб у ердан ҳам ишдан олдирди. У бу оддий ходиса эмас, мактаб директорининг айби деган», — деди у.
Вазирлар маҳкамасининг ўринбосари ҳуқуқ-тартибот ходимлари билан ҳақиқатчига мурожаат қилиб, бошқа одамларнинг ҳам ҳуқуқларини қараб, шундай ходисаларнинг олдини олиш учун катта муаммоларнинг устида иш олиб борайлик деб таклиф киритди.
«Бу ер ёпиқ бино, қутқарувчилар бўлмаса, ҳақиқатда бу катта муаммо ва фожеа. Биз тез ёрдам нимага кеч келган деб муҳокама қилишимиз мумкин. Бироқ мен ҳукумат вакили ва ҳуқуқни ҳимоя қилиш вакили қатори инсон ҳуқуқини жазоловчи, жазоловчи, жазоловчи қуролга айлантиришга интилмайлик», — деди у.
Ҳақиқатчи Атир Абрахматова Эдил Байсаловнинг кўзига жавоб бериб, бу каби вақеаларда ҳеч ким жазоланмаса такрорланишини айтди.
«Бир, икки, уч марта жазосиз қолса, системага айланади. Жазосиз қолган бир- икки ҳолат масъулиятсиз тизимга асос бўлади, у ишламаса, унда хатолар тан олмай, тузатмай қўя олмаймиз. Афсуски биз болаларнинг хавфсизлигини ва ҳуқуқларини сақлаш масаласини маълум бир меъёрга келтира олмаймиз», — деди ҳақиқатчи.
Абдрахматова 11 ёшдаги қизнинг мактабда хушидан кетиб, вафот этганини айтиб, ўқувчининг ўлимини сабаби аниқланмаганини ва она ўша вақтда «ҳақиқат излаган» деб тушунтирди.
«Қизнинг ўлими сабаблари аниқланмади, экспертиза ҳам тайинланмади. Шунинг учун боласини йўқотган она ҳақиқат излаган. Аквапаркда, мактабда, Иссиқкўлда, автобусда хавфсизлик қоидалари қаралмаган», — деди у.