Прокуратура: Ўшда бола боғча қуришда 3 млн сомдан ортиқ зарар етказган

Иллюстратив сурат

Ўш вилоятининг Аравон туманида болалар боғчасини қуришда давлатга 3,2 млн сом зиён келтирилгани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратурадан билдиришди.

Маълумотга кўра, мазкур туманнинг Қайрағоч ариқ қишлоғида 60 ўринли болалар боғчаси қурилиб, унга 21,8 млн сомдан ортиқ маблағ сарфланган. Қурилиш ишлари битганидан сўнг объект қабул қилиниб, фойдаланишга топширилган.

Аммо прокуратурадан умумий 3 208 377 сомлик қурилиш моллари ва ишлар кўтарилган нархба бажарилганини билдиришди. Шу билан бирга бир қатор қурилиш ишлари амлга ошмаганига қарамай област капитал қурилиш бошқармаси бинони қабул қилганини таъкидлашди.

«Ўш вилоят капитал қурилиш бошқармасининг, Ўш вилоят архитектура-қурилиш назорати бўйича ҳудудий бошқармасининг ва  “А.” МЧЖнинг мутасадди ходимлари ҳаракатлари туфайли давлатга юқорида кўрсатилган миқдорда моддий зарар келтирилган», — деб билдиришди назорат органидан.

Ҳозирда мазкур факт бўйича «Хизмат вазифасини суиистеъмол қилиш» моддаси билан иш қўзғалиб, тергов амаллари олиб борилмоқда.

Болалар боғчасининг танқислиги

Мамлакатда давлат болалар боғчаси етишмайди. Бунгача «Клооп» журналистлари Ўш шаҳридаги боғчаларнинг ярмидан кўпи тўлиб қолганини аниқлашган.

Масалан, шаҳардаги «Мол Булак» боғчасидаги юқори гуруҳда  93 бола тарбияланиши аниқланган. Бу меъёрдан уч баробар ортади — қонунга кўра бир гуруҳда 30дан ортиқ болани ўқитиш мумкин эмас.

Болани боғчага бериш учун узун навбатни кутиш керак. Баъзи боғчаларда навбат 1500 нафар болага етган — бу навбат келгунича бола мактабга бориб қолиши ҳам мумкин.

Журналистлар навбатда турган болаларни жойлаштириш учун 50 ўринли 70 болалар боғчасини қуриш зарур эканини аниқлашган. Лекин Ўшда 45 давлат болалар боғчаси бор, 30 йил ичида шаҳар ҳукумати фақат 12та боғчани қуриб фойдаланишга берган.