Касаба уюшмалари федерациясининг собиқ етакчиси Мирбек Асанакунов уй қамоғига чиқди

216

Касаба уюшмалари федерациясининг собиқ раиси Мирбек Асанакунов 25-июнгача МХДҚнинг тергов  изоляторидан уй қамоғига чиқарилди. Бу ҳақда «Клооп»га Биринчи май туман судидан хабар қилишди.

Асанакуновнинг эхтиёт чораси 6-июнда Биринчи май туман судида қаралиб, уни уй қамоғига чиқариш қарори қабул қилинган.

МХДҚ ходимлари Касаба уюшмалари федерациясининг собиқ раиси Мирбек Асанакуновни ва унинг В.М. исмли ўринбосарини коррупцияда гумонлаб 1-июнда қўлга олишган.

МХДҚ Асанакуновнинг бошқа масъул шахслар билан коррупция фитнасига боргани, натижада 5,7 млн сомдан ортиқ миқдордаги ишониб берилган мулк йўқ бўлгани аниқланганини билдирган. Шу билан бирга тергов «шахсий бойиш мақсадида кўчмас мулк ва молиявий ҳаражатларга нисбатан ноқонуний чора-тадбирларнинг бошқа фактларини» ҳам аниқлаган.

«Бундан ташқари, тергов жараёнида [Асанакунов] КУФнинг раислигига сайланиш мақсадида ушбу лавозимга сайловда қўйилган талабларга жавоб бериш учун меҳнат китобчасига керакли ёзувларни қалбакилаштиргани аниқланди», — деб айтилган МХДҚ маълумотида.

Бундан ташқари, махсус хизмат Асанакунов уйининг ертўласида тинтув ўтказган вақтда майнинг ферма ҳам топилганини, ферма қонунийлиги тергов жараёнида текширилишини қўшимча қилган.

Коррупцияда гумонланиб қўлга олинган Асанакунов ва унинг ўринбосари МХДҚнинг тергов қамоқ жойининг вақтинчалик хибсда сақловчи жойига жойлаштирилган.

«Бу жиноят ишининг натижасида аниқланган жиноятларни амалга оширишда алоқаси бор барча шахсларни фош қилиш ва жавобгарликка тортишга йўналтирилган комплекс чора-тадбирлар кўрилади», — деб қўшимча қилган МХДҚдан.

Мирбек Асанакунов 2017-йилдан 2020-йилнинг  5-февралигача Касаба уюшмалари федерациясини бошқарган. Аммо кейин у қалбаки хужжат тайёрлашда айбланиб, унинг ўрнига раис ўринбосарини вазифасини бажаришга Рисгул Бабаева тайинланган.

У хизмат ўрнини бўшатиб беришдан бош тортган — КУФнинг кенгаши ўша вақтдаги давлат рахбари Сооронбай Жээнбековга мурожаат йўллашган. Улар воқеани Асанакуновнинг аёли Гулкан Молдобекова депутат бўлгани билан боғлашди. Ҳозирда у «Альянс» партиясидан депутат.

Аммо ҳеч қандай чора кўрилмаган, Касаба уюшмаларида Асанакунов томонидан босим бўлаётгани тўғрисида бир неча марта айтилган. 2020-йилнинг октябрь ойида мамлакатда ҳукумат алмашганидан кейин Асанакунов кресло учун курашишни кучайтирган.

2020-йилнинг 25-декабрида Касаба уюшмалари федерациясида икки навбатдан ташқари съезд ўтиб, унда икки бошқа федерация бошлиғи тайинланган — бирида Мирбек Асанакунов, иккинчисида Сагин Бозгунбаев сайланган.

Бозгунбаев Қирғизистоннинг касаба уюшмалари федерациясининг бошлиғи қатори Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтган. Бироқ Асанакунов тарафдорлари жанжал чиқариб, унга ишлашга имконият бермай, баъзи маълумотларга кўра Бозгунбаевни иш хонасига ҳам киритмай қўйишган. Шундан кейин суд текширув ишлари бошланиб, «асанакуновчилар» намойишларни уюштиришган.

2021-йилнинг 6-февралида Бишкек маъмурий суди Мирбек Асанакуновнинг Сагин Бозгунбаевни Қирғизистоннинг касаба уюшмалари федерациясининг раислигидан четлатиш ҳақида илтимосини қаноатлантирмаган.

2022-йилнинг 8-апрелида Касаба уюшмалари федерациясининг мажлиси ўтиб, КУФ раиси бўлиб  Эмил Кизаев сайланган.