Бир кадр билан: Фаоллар Атазовдан мандатини топширишни талаб қилишди

275

Уч нафар фаол қизлар депутат Шайлообек Атазовнинг 18-20 ёшдаги қизларни фақат ота-онасининг ҳамрохлигида ёки турмушга чиққанидан кейин мамлакатдан чиқаришга рухсат бериш ҳақидаги ташаббусига қарши норозилик намойишига чиқишди. Норозилик акциясининг суратлари фаол Умай Арикова Твиттер саҳифасида эълон қилган.

Қизлар намойишга «Атазов, мандатингни топшир», «Атазов ПНХ!», «Атазов менинг туманимни уятга қўйма» деган ёзувларни кўтариб чиқишган. Арикова ўзи қўлига сариқ рангдаги плакат билан чиққан, таъкидлашича, бу депутатга нисбатан «биринчи огоҳлантириш».

Фаол қизларнинг намойиши: Сурат: Умай Арикова.

Бунгача МСКдан сайловчилар бир мандатли округдан сайланиб келинган депутатларни чақириб олиш мумкин эмас дейишган. Маҳкамадан «Жогорку Кенеш депутатининг мақоми ҳақида» қонунда ва регламентда тегишли меъёр йўқлигини айтишган.

«Депутатни чақириб олиб тўғрисидаги қоида фақат бир Конституцияда мавжуд. Аммо уни амалга ошириш учун жараён ёзилган норматив –ҳуқуқий акт керак. У ерда жараён ёзилиши лозим. Ҳозирда у ишлаб чиқиляпти. Улар тайёр бўлиб, қабул қилингунича сайловчиларнинг ташаббуси билан имзо йиғиш орқали мандатни чақиртириб олиш жараёнини бошлаш мумкин эмас», — деб билдирган МСК аъзоиси  Абдижапар Бекматов 24.kg нашрига берган интервьюсида.

Шайлообек Атазов Жогорку Кенеш  депутатлигига Бишкекнинг Свердлов туман округидан сайланган.

Атазов 18-20 ёшдаги қизларни мамлакатдан чиқаришни таъқиқлаш бўйича баҳс-мунозарага сабаб бўлган ташаббусини Жогорку Кенешнинг 9-июнидаги мажлисида таклиф қилган.

«Мигрантларимизда муаммо жуда кўп. 18-20 ёшдаги қизларимизни чет элга ота-онаси билан чиқарсак, турмушга чиққанидан кейин чиқса, ёки шу йўналишда миграция тармоғи бизга махсус қўмитага келиб маълумотларни берса. Бу ҳақдаги қонунларни ҳам кўриб чиқсак», — деган Атазов.

Лекин амалдаги Конституцияда Қирғизистон фуқароси республика чегарасидан ташқарига эркин чиқишга ва тўсиқларсиз қайтиб келишга ҳақли эканини, мамлакатдан чиқиш ҳуқуқини чеклашга фақат қонун асосида йўл берилади деб ёзилган.