Собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг аёли Раиса Атамбаева президент Садир Жапаровнинг Атамбаев президент бўлган вақтида ўғрилик билан бойиган деб айтган интервьюсига раддия берди.
Собиқ биринчи хоним Атамбаев 2000-йилларгача, президентликка келгунича «жуда бой шахс бўлган»ини айтди. Унинг таъкидлашича «бу текшириб кўрса бўладиган фактлар». У президентнинг айтганларини ёлғон деб атади.
«У [Алмазбек Атамбаев] “Қирғизавтомаш”, “Электровакуум”, “Агромаш” каби улкан зўр заводларга эга бўлган. Қишлоқда ва шаҳарда пансионатлар, ресторанлар, хатто сартарошхоналар, ер участкалари бўлган. Туркиянинг Измиридаги битта ишхонанинг ўзидан бир йилда деярлик 20 миллион доллар дивиденд олган», — деди Атамбаева.
У Қўйтошдаги уй мазкур мулкларни сотишдан тушган маблағ эвазига қурилганини таъкидлади. Атамбаева Жапаровнинг Атамбаевнинг уйи фойдаланилмай турибди деган сўзини ҳам инкор қилди. Унинг таъкидлашича, уй таъмирланиб, ўзлари яшамоқда.
«Жапаров Бакиевнинг Бишкекдаги уйини ҳам давлат тортиб олганини айтмоқда. Билишимизча, Бакиевнинг ўзини қишлоғидаги кичик ватанида оиласи бор. Унинг оиласи Лондонда, Минск шаҳрида уйлари бор. Бизнинг Қўйтошда бир дона уйимиз бор. Бу Алмазбек Шаршеновичнинг ота-боболарини ери. Кейин эртами кечми озодликка чиқиб, ватанига қайтиб келади! Кейин қаерга боради? Ёки ҳукумат у [Атамбаев] қамоқда ўлади деб режа қиляптими?», — дейди Атамбаева.
Шу билан бирга Раиса Атамбаева Жапаровнинг «собиқ президентнинг уйини мен конфискация қилмадим. Атамбаевнинг уйи Жээнбеков даврида конфискация бўлган» деган сўзларини рад этди.
«Суднинг охирги қарори бу йил ўзи айтганидай Сокенин [Сооронбай Жээнбеков] эмас, президент Жапаров даврида Бош прокуратуранинг норозилигидан кейин чиққан. Суд 2020-йили бу ҳукмни ноқонуний деб йўққа чиқарган», — деди у.
Шу билан бирга Атамбаевнинг яқинлари сўнги вақтларда уларни қўллаб норозилик намойишларига ва Алмазбек Атамбаевни қўллаб-қувватлаб уюштирилаётган акцияларга ҳеч қандай алоқаси йўқлигини қўшимча қилди.
«Агар алоқаси бўлса минглаган киши чиқарди. Биз одамларнинг фикр билдиришини таъқиқлай олмаймиз», — деб таъкидлади у.
Ҳозирда Атамбаев Молдовановка қишлоғидаги колонияда қамоқда. У "криминал авторитет" Азиз Батукаевни ноқонуний озод қилиш иши бўйича мулкни конфискация қилиш билан 11 йил 2 ойга озодликдан маҳрум этилган. У яна бир нечта жиноий ишларнинг фигуранти.
Май ойининг охирида Атамбаев тарафдорлари собиқ президентнинг Чуй туманига қарашли Қўй тош қишлоғидаги уйини «Акаевлар, Бакиевлар ва Жээнбековларнинг оилавий –клан режимларининг жиноятларини хотирлаш учун музей», болалар учун бепул таълим ва дам олиш мажмуасини очиш учун режалаётганини эълон қилишган.
Шу билан бирга, уларнинг таъкидлашича, Давлат мулк фонди ходимлари Атамбаев оиласини уйдан чиқариш учун келишган.
ДМФ ўзи экс-президентнинг Қўй тошдаги уйини суд қарори билан давлат мулкига ўтиб, бу жамғарма балансида эканини билдирган. Маҳкама соғлиқни мустаҳкамлаш учун мажмуада қариялар учун ижтимоий стационар муассаса тузиш таклифини билдирган.
Шу билан бирга Давлат мулк фонди Атамбаев тарафдорларига уч кун ичида бинони бўшатиш бўйича ёзма равишда хат юборган. Аммо Атамбаевнинг адвокати Сергей Слесарев собиқ президент оиласига уч кун ичида уй мулкини конфискация қилиш ва кўчириш бўйича огоҳлантириш берилмаганини айтган. Унинг таъкидлашича, Атамбаев оиласининг мулки унга хабар берилмасдан қайта рўйхатдан ўтган.
Кейинроқ ижтимоий тармоқларда Чуй вилоятининг Арашан қишлоғи аҳолиси ўзларини «Атамбаев тарафдорлари» деб номлаган мурожаати пайдо бўлган. Улар биринчиси ноқонуний ушлаб турилганини айтиб, «катта жанжалбўлмай туриб» Атамбаевни ва унинг шерикларини озод қилишга чақиришган эди.
Кейинроқ Садир Жапаров интервью бериб, Атамбаевнинг Қўйтошдаги уйини конфискацияламаганини айтган. Давлат рахбари уй аввалги президент Сооронбай Жээнбеков даврида суд қарори билан давлат мулкига ўтказилганини айтган.
«Хозир бу уйлар –давлат мулки. Доим қаровсиз қолганидан кўра, қариялар ва болалар учун фойдали иш қилиб қўяйлик деб қурилиш ишларини бошлаяпмиз», — деген Жапаров.
Унинг таъкидлашича, Атамбаевнинг Қўйтошдаги уйида қариялар уйи улар қолган умрини тоза ҳавода, тоза сув ичиб ўтириши учун очилади.
Шу билан бирга президент Атамбаев тарафдорларига жавоб берган. Жапаров мурожаатда унга нисбатан «таҳдид» бўлган деб хисоблайди.
«Мен қўрқадиган одам эмасман. Қўрқув хиссим анча аввал ўтиб кетган, керак бўлса бир ўлиб, қайта тирилганман. Агар мен Атамбаевга ўхшаб ўғирлаб, президент бўлишим билан икки йил ўтмасдан мультимиллиардер бўлиб қолганимда, қўрқитса бўларди. Мени қўрқадиган ҳеч бир салбий ишларим йўқ. Шунинг учун сабабсиз тартибсизлик қиламан деганларни бошидан силамаймиз. Жазо қаттиқ бўлади», — деб огоҳлантирди Жапаров.
Бундан ташқари Жапаров мамлакатда сўз эркинлиги бўлиши кераклигини, ўз ҳаракатларини танқид қилганлари «ёмон кўрмаслигини» таъкидлаган.
Президент Садир Жапаров 2020-йилнинг октябрь воқеалари шароитида ҳукуматга келган, натижада Сооронбай Жээнбеков президентликдан кетган.