Қирғизистонлик ҳайкалтарош Тамила Маматова Қозоғистоннинг иккинчи даражадаги «Дўстлик» нишони билан тақдирланди. Бу ҳақда Маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазирлигининг матбуот хизмати билдирди.
Маълумотга кўра, мукофот Маматовага қозоқ ёзувчиси, олим Мухтар Ауэзов бюстини ясаб, икки халқ дўстлигини мустаҳкамлашга ва маданий алоқаларни янги даражага олиб чиқишда қўшган хиссаси учун топширилди.
Тадбирга Қозоғистон элчиси Рапиль Жошибаев, давлат котиби Сүйүнбек Касмамбетов ва маданият вазири Азамат Жаманкулов қатнашди.
Элчи Рапиль Жошибаев Маматованинг ишига қозоқ халқи миннатдорлик, унга ижодий парвозлар ва мустаҳкам соғлик тилади. билдирганини айтиб
Маданият вазири Маматова «аёллар орасидан чиққан ўзига хос истеъдод» эканини таъкидлади.
«Иштирокчилар ўз ишининг устаси, санъатга бўлган муносабати, ўзининг дунёқарашига эга ёш ҳайкалтарошнинг ҳозирги кундаги яратаётган меҳнатлари жамоатчилик ва ҳунармандлар томонидан юқори баҳоланаётганини таъкидлаб, Маматовага ижодий баркамоллик тилади», — дейилади хабарда.
2022-йилнинг июль ойида Мухтар Ауэзовнинг 125 йиллигини нишонлаш арафасида Чолпон-Отадаги уй музейида Маматова ясааган бюстнинг тантанали очилиши бўлади.
«Дўслик» нишони —Қозоғистон давлатининг мукофоти. Нишон қозоқ президенти томонидан жамиятдаги тотувликни сақлашдаги самарали меҳнати, тинчликни, халқлар ўртасидаги дўстликни ҳамда ҳамкорликни мустаҳкамлашга ҳисса қўшгани учун топширилади.
Тамила Маматова асли ким?
Тамила Маматова — диплом иши билан машҳур бўлган ҳайкалтарош аёл. У ёзувчи Чингиз Айтматов ҳайкалини ясаган.
Айтматов ҳайкалининг сурати ижтимоий тармоқларга тарқаганидан кейин, у ҳақда хорижий нашрлар ёзиб чиққан. Маматова Айтматов ҳайкали бронзадан қуйилиб, Бишкек шаҳрига ўрнатилса деб орзу қилади.
Шу билан бирга, жамиятда уни машҳур актриса Таттибубу Турсунбаева бюстини ясаган скульптор қатори танишади. Турсунбаеванинг бюсти Токтоболот Абдумомунов номидаги қирғиз миллий академик драма театрига ўрнатилган.
Маматова машҳур актриса бюсти унинг келажакдаги коллекциясининг бири эканини қўшимча қилган. У қирғиз киносидаги бошқа яна машҳур шахсларнинг ҳайкалини ясашни режалаб қўйганини айтган — лойиҳа яна икки-уч йил давом этади.