Бишкекнинг Ленин туман Бирлашган оилавий тиббиёт марказининг (БОТМ) собиқ рахбари Нурлан Галбаев вазифасига қайтарилди. У 2021-йилнинг май ойида Россиянинг «Спутник V» вакциналари дозалари яроқлилик муддати тугагани учун хизматидан бўшатилган.
Галбаев хизмат вазифасига қайтарилгани ҳақида маълумотни «Клооп» мухбирига Соғлиқни сақлаш вазирлигидан тасдиқлашди. Галбаев лавозимидан олинганидан кейин Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан судлашишини айтган эди.
Маҳкама маълумотига кўра, Галбаевнинг хизмат вазифасини қайта тиклаш ҳақидаги қарорни Бишкекнинг Биринчи май туман суди 2021-йилнинг декабрь ойида қабул қилган. Унда суд Галбаев томонда бўлиб, Соғлиқни сақлаш вазирлигига уни Бирлашган оилавий тиббиёт марказининг директори лавозимига қайта тиклашни топширган.
Вазирликдан таъкидлашганидай, декабрда БОТМ қайта тузилиб, марказ вазифалари №1 Оилавий тиббиёт марказига ўтказиб берилган. Натижада, суд қарори билан Галбаев №1 Оилавий тиббиёт марказининг директори бўлиб тайинланган. Чоро Сатаев эса ишдан озод этилган.
Вазирликдан Сатаевга 8-июнда Галбаевни жамоага шахсан ўзи таништириш топшириғи берилганини, аммо ўша куни Сатаев рахбариятга айтмай туриб оғриб қолган бўйича таътил олиб, ишга келмай қўйганини қўшимча қилишди. Ушбу масала бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлиги хизмат текширувдарини олиб боради. 2021-йилнинг апрель ойида Бишкекнинг №2 поликлиникасида вакциналар музлатгич электрдан узилиб қолгани туфайли яроқсиз бўлиб, препаратларни хисобдан чиқаришга тўғри келгани аниқ бўлган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2021-йилнинг 24-майида «Спутник V» вакцинасининг яроқсиз ҳолга келиши оқибатида Бош прокуратура текширув бошланганини хабар қилган.
Эриб қолган мингдан ортиқ вакцинанинг нархи 840 000 сомга баҳоланган.