Миллий банк давлат хизмат кўрсатишларнинг ҳақини нақд бўлмаган шаклда тўлашни таклиф қилди

306

Миллий банк давлат ва муниципал хизмат кўрсатишлар учун тўловларни нақд бўлмаган шаклда тўлаш таклифи бўйича ҳужжатни жамоат муҳокамасига қўйди.

Фармоннинг лойиҳаси Миллий банкнинг сайтида эълон қилди. Миллий банк тушунтиришича, лойиҳа нақд бўлмаган ҳисоб-китобларга ҳамда тўловларга тўлиқ кўламли ўтиш, рақамли тўловларни киргизиш ҳамда яширин иқтисоднинг улушини қисқартириш мақсадини кўзлайди.

Бош банк фармонни қабул қилса, ҳақ олиш асосида хизмат кўрсатаётган давлат ҳамда муниципал идоралар банк карталарни, жумладан QR-код технологияларини қўлланиш билан электрон пулларни қабул қилиш бўйича жиҳозларни ўрнатиши керак бўлади. Тижорий банкларга ва тўлов ташкилотларига давлат муассасаларини мазкур ускуналар билан таъминлаш таклифи берилади.

Қарор лойиҳасининг маълумотномасида ускуналарни ўрнатишни ташкилотлар ўзлари, давлат бюджети ва тижорий банкларининг инвестициялари молиялаштириши айтилади.