Бишкекдаги янги участкаларнинг бирида турк тадбиркорига босқинчилик қилиб хужум қилган икки йигит қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВнинг матбуот хизмати билдирди.
Маълумотга кўра, қўлга олинганлар 28-майда тунда турк фуқароси яшаган уйга кириб, тадбиркорни ёғоч хода билан калтаклашган. Шундан сўнг улар жабрланувчининг 60 минг сомдан ортиқ пулини ва бошқа қимматбаҳо буюмларини тортиб олишган.
Милиция маълумотига кўра, гумондорлар уйга девордан ошиб тушиб, ҳовлидаги чироқларни ўчиришган. Уй эгаси, ИИВ таъкидлаганидай, ҳовлига чиқиши билан гумондорлар унга хужум қилишган.
Мазкур факт бўйича « Бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан келишув асосида содир этилган қароқчилик» моддаси билан жиноий иши қўзғалиб, гумондорлар вақтинчалик сақловчи жойига киритилган. Ҳибсга олинганлар бунгача ҳам судлангани аниқ бўлган.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари гумондорларнинг яна бошқа жиноятларга алоқаси бор ёки йўқлигини аниқлашмоқда.