Алимқадир Бейшеналиевга етти модда билан жиноят иши қўзғалди

335
Алимкадир Бейшеналиев

Соғлиқни сақлаш вазири Алимкадир Бейшеналиевга еттита модда билан жиноий иш қўзғалди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар қилди.

Маълумотга кўра, бир жиноят иши «Коррупция» моддаси бўйича, иккитаси «Товламачилик билан пора олиш», тўрттаси «Хизмат вазифасини суиистеъмол қилиш» ва «Қасддан фойдасиз шартнома тузиш» моддалари бўйича қўзғалган.

Ҳозирда вазир МХДҚ СИЗОсига юборилди. Прокуратурада айни вақтда тергов жараёни кетаётганини таъкидлашиб, қўшимча маълумот беришни ваъда қилишди.

Алимкадир Бейшеналиев 2-июнда «коррупция»да гумонланиб қўлга олинган. Назорат органлари вазир баъзи расмийлар билан биргаликда президентнинг «Соғлиқни сақлаш тармоғини ривожлантириш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида»ги фаромнини «қўпол бузгани»ни таъкидлашиб, улар «бюджет маблағларини ноқонуний ювиш усулини уюштиришган» деб айтишган.

Маълумотга кўра, 2020-йил декабрь ойидан 2021-йилнинг сентябригача мамлакатга халқаро ташкилотлардан, Россия, Хитой, Озарбайжон ва Қозоғистондан бепул инсонпарварлик ёрдамлари сифатида 451 минг 560 доза вакцина келган. Бундан ташқари Хитой ҳамда Россиядан қўшимча 6 млн дозадан ортиқ вакциналарни бепул гуманитар ёрдам сифатида берилиши келишилган.

Прокуратурадан шунга қарамай Бейшеналиевнинг «шахсий топшириғи билан» 2021-йили 1 млрд 581 млн 474 минг  315 сомлик  2 млн 460 минг  доза вакцина асоссиз харид қилинганини билдиришган.

«Инсонпарварлик ёрдам сифатида олиб келинган 3 млн 147 минг 640 доза вакцина бор бўлса ҳам, хизмат ходимлари хусусий фойда топиш мақсадида ортиқча 2 млн 460 минг доза вакцина сотиб олишганидан, ортиқча бўлган вакциналарнинг сақлаш муддати ўтиб, фойдаланилмай 243 минг 223 доза яроқсиз ҳолга келган, қолган ортиқча вакциналарнинг ҳам яроқлилик муддатлари ўтмоқда», — деб берилади маҳкама тарқатган пресс-релизда.

Оқибатда бюджетга 1 млрд. 581 млн. 474 минг 315 сом алоҳида йирик миқдорда зарар келтирилгани айтилди.

Мазкур факт «Коррупция» моддаси билан жиноий иш қўзғалиб, тергов жараёни олиб борилмоқда. Бундан ташқари Бейшеналиев ва бошқа хизмат вазилларининг устидан 5 жиноий иш текширилмоқда.