Прокуратура соғлиқни сақлаш вазирлигининг яна уч ходимини қўлга олди

195
Гулбара Ишенаписова/Улук-Бек Бектурганов

Коронавирусга қарши вакцина сотиб олишдаги «коррупция» иши бўйича Соғликни сақлаш вазирлигининг яна уч ходими ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратуранинг матбуот хизмати 2-июнда хабар қилди.

Маълумотга кўра, министр ўринбосари Улук-Бек Бектурганов, Эмлаш марказининг директори Гулбара Ишенаписова, Дори воситалари ҳамда тиббиёт буюмлари департаментининг бўлим бошлиғи Султан Сатарбеков қўлга олинган.

Назорат органидан ҳозирда мазкур жиноятга ҳукумат аъзоларининг хамда бошқа хизмат вакилларининг алоқаси бор ёки йўқлиги текширилаётганини таъкидлашди.

Бунгача назорат органи соғликни сақлаш вазири Алимкадир Бейшеналиевни «коррупцияда гумонлаб» ушлаган.  Унга еттита модда билан жиноят иши қўзғалиб, вазир МХДҚнинг ТИЗОсига қамоққа киритилган.

«Вакцина сотиб олишдаги коррупция»

Бош прокуратурадан вазир айрим хизмат ходимлари билан биргаликда президентнинг «Соғликни сақлаш тармоғини ривожлантириш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида» ги фармонини «қўпол равишда бузган»ини таъкидлашиб, улар «бюджет маблағларни ноқонуний пул ювиш усулини ташкиллаштирган» деб айтган.

Маълумотга кўра,  2020-йил декабридан 2021-йилнинг сентябригача мамлакатга халқаро ташкилотлардан Россия, Хитой, Озайбаржон ва Қозоғистондан бепул инсонпарварлик ёрдами сифатида  451 минг 560 доза вакцина келип тушган. Бундан ташқари Хитой ва Россиядан қўшимча 6 млн дозадан ортиқ вакциналарни бепул гуманитар ёрдам сифатида берилига келишилган.

Прокуратурадан шунга қарамай Бейшеналиевнинг «шахсан топшириғи билан» 2021-йили 1 млрд 581 млн 474 минг  315 сомлик  2 млн 460 минг  доза вакцина асоссиз харид қилинганини билдиришган.

«Инсонпарварлик ёрдам сифатида олиб келинган 3 млн 147 минг 640 доза вакцина бор бўлса ҳам, хизмат ходимлари хусусий фойда топиш мақсадида ортиқча 2 млн 460 минг доза вакцина сотиб олишганидан, ортиқча бўлган вакциналарнинг сақлаш муддати ўтиб, фойдаланилмай 243 минг 223 доза яроқсиз ҳолга келган, қолган ортиқча вакциналарнинг ҳам яроқлилик муддатлари ўтмоқда», — деб берилади маҳкама тарқатган пресс-релизда.

Оқибатда бюджетга 1 млрд. 581 млн. 474 минг 315 сом алоҳида йирик миқдорда зарар келтирилгани айтилди.

Мазкур факт «Коррупция» моддаси билан жиноий иш қўзғалиб, тергов жараёни олиб борилмоқда. Бундан ташқари Бейшеналиев ва бошқа хизмат вазилларининг устидан 5 жиноий иш текширилмоқда.