Июнь воқеаси: Атамбаевга лавозимини суиистеъмол қилиш айби қўйилди

277

Бош прокуратура 2010-йилдаги июнь воқеалари бўйича иш жараёнида собиқ президент Алмазбек Атамбаевни айбламоқда. Бу ҳақда собиқ президент адвокати Сергей Слесарёв билдирди.

Унинг таъкидлашича, Атамбаев хизмат вазифасини суиистеъмол қилган деб гумонланмоқда. Слесарёв Бош прокуратура қарорини эълон қилди.

«Алмазбек Атамбаев ва Муваққат ҳукуматнинг  ҳаракатсизлиги оқибатида, сепаратист Қодиржон Ботиров ва унинг тарафдорларининг жиноий, ҳаром ўйларини амалга оширишга йўналтирилган ҳаракатларининг натижасида Ўш, Жалолобод вилоятлари ва Ўш шаҳридаги қирғиз ва ўзбек миллатидаги фуқаролар ўртасидаги тўқнашувда 434 одам ҳалок бўлиб, 1 000дан ортиқ киши тан жароҳати олишган. Умумий 3 819 объект вайрон бўлиб, моддий зарар ҳажми 4,21 млрд сомлик зарар келтирилган», — деб айтилган ҳужжатда.

Адвокат Sputnik нашрига берган интервьюсида тергов биринчи сўроқни ўтказишга ҳаракат қилганини, аммо собиқ президент сўроқдан бош тортганини айтди.

Муваққат ҳукумат  2010-йилдаги апрель инқилоби туфайли келган. Унда президент Курманбек Бакиев тизими қулаган. Муваққат ҳукумат таркибига умумий 14 киши кирган. Роза Отунбаева раиси, Алмазбек Атамбаев унинг биринчи ўринбосари бўлган. Атамбаев иқтисодий блокни бошқарган.

Муваққат ҳукумат аъзолари: Омурбек Текебаев, Роза Отунбаева ва Алмазбек Атамбаев. Сурат: RFE/RL.

Ҳозирда Атамбаев Молдовановка қишлоғидаги колонияда қамоқда. У  криминал авторитет Азиз Батукаевни ноқонуний озод қилиш иши бўйича мулкини мусодара қилиш орқали 11 йил 2 ойга озодликдан маҳрум этилган. У яна бир нечта жиноий ишларнинг фигуранти.

20-майда июнь воқеаси бўйича  Муваққат ҳукуматнинг яна бир неча аъзосига айблов қўйилгани маълум бўлди — МХДҚнинг собиқ раҳбари Кенешбек Дуйшобаевга, экс-мудофаа вазири Исмаил Исаковга ва Жалолобод вилоятининг собиқ губернатори Бектур Асановга. Учаласи тенг хизмат вазифасини суиистеъмол қилганда гумонланмоқда.

Кейинчалик Бош прокуратура Муваққат ҳукуматнинг 9 аъзосини, унинг ичида Отунбаева билан Атамбаевнинг мулклари ҳақида маълумотларни аниқлаётгани аниқ бўлди.

Бош прокуратура мулкини аниқлаётган кишиларнинг рўйҳати: Сурат: «Азаттык».

Июнь воқеаси бўйича ишлар

2021-йилнинг 16-апрелида МХДҚ 2010-йилдаги «июнь воқеаси» бўйича тергов қайта бошланганини хабар қилган. Бу президент Садир Жапаров топшириғи билан бошланган. Ўша вақтда Давлат қўмитасидан текширув Қодиржон Ботиров мамлакатдан чиқиб кетишига ноқонуний ёрдам бериш факти бўйича Муваққат ҳукуматнинг ходимларига нисбатан ҳам олиб борилади деб билдиришган.

МХДҚнинг маълумотига кўра, Батировнинг мамлакатдан чиқиб кетиши миллатлараро низонинг чиқишига бирдан бир сабаб бўлган. Унинг мамлакатдан чиқиб кетиши қандай тўқнашувга олиб келгани аниқ айтилмаган.

«Судгача бўлган жараёнда 2010-йилнинг май-июнь ойларида Ўш ва Жалолобод вилоятларида оммавий тартибсизлик келиб чиқишига туртки бўлган сабаблар ва шароитлар текширилади, шу билан бирга Муваққат ҳукумат вакилларининг ҳаракатларига охирги ҳуқуқий баҳо берилади», — деган  махсус хизмат.

Шундан буён Бош прокуратурада 15 киши, собиқ ва амалдаги расмийлар тергов қилинди. Жиноят иши «Хизмат вазифасини суистеъмол қилиш» моддаси билан текширилмоқди.

Сўроққа президент Садир Жапаров ва МХДҚнинг раиси Камчибек Ташиев ҳам борган.

2010-йилдаги миллатлараро тўқнашув

2010-йилнинг 10-июнидан бошлаб 14-июнгача Ўш ва Жалолобод шаҳарларида этник ўзбеклар билан қирғизлар ўртасида жанжал чиққан-ўша кунларда Ўш ва Жалолобод  кўчаларида  комендант соати ва фавқулодда ҳолат эълон қилинган. Минглаб бинолар ёқилиб, ҳарбий ходимлар билан милициянинг қурол-аслаҳаси ва махсус техникаси босиб олинган.

Расмий маълумот бўйича низода 426 киши ҳалок бўлган, мингдан ортиқ киши тан жароҳати олган.

Июнь қўзғолонини текширган Ким Кильюненнинг халқаро комиссияси маълумотига кўра, ҳалок бўлганларнинг сони 470 кишига етган. Уларнинг ичида 74%и ўзбеклар, 25% қирғизлар, бир фоизини эса бошқа этник гуруҳ вакиллари ташкил этган. Вафот этганларнинг 67%га яқини ўқдан ярадор бўлган.

Қирғизистон ҳукумати комиссиянинг хулосаларини «бетараф ва бир тарафлама» деб, парламент депутатлари эса комиссия бошлиғи Киммо Кильюненни «персона нон-грата» дея, уни мамлакатга киришини таъқиқлашган.