Президент Садир Жапаров «Кабар» давлат ахборот агентлигига навбатдаги интервьюсини берди. Унда президент Хитой — Қирғизистон — Ўзбекистон темир йўлининг қурилиши «Худо хоҳласа» 2023-йили бошланишини айтди.
«Худо хоҳласа, бу йил лойиҳаси битса кейинги йили бошлаймиз. Лойиҳа уч тарафнинг иштироки билан тайёрланмоқда. Бу йўл қурилса, биз “жарликдаги" давлатдан чиқиб, транзит давлатга айланамиз. Иш ўринлари бўлади. Иқтисодимиз гуллаб ўсади», — деб айтди Жапаров.
Журналист Жапаровдан Россиянинг бу қурилишга фикри қандай эканини, чунки бунгача экспертлар «Россия томони бу йўлнинг қурилишига қарши» экенлигини билдириб юришган. Масалан, март ойида Қирғизистоннинг юк ташувчилар ассоциациясининг етакчиси Темирбек Шабданалиев бу лойиҳа Россия ва Қозоғистоннинг сиёсий таъсирига зарба бериши мумкин деган.
Президент темир йўлнинг қурилиши бўйича Россиянинг президенти Владимир Путин билан гаплашганини айтди. Жапаров Путинга темир йўл Қирғизистонга сув ва ҳаводек кераклигини тушунтирганини, унгача Россияга ҳеч ким тушунтира олмаганини билдирди. Бунга, Жапаровнинг айтишича, Путин Россиянинг қаршилиги йўқлигини айтган.
Хитой — Қирғизистон — Ўзбекистон темир йўлининг қурилиши ҳақида 21-майда вазирлар маҳкамаси ҳам маълумот бериб, темир йўлнинг қурилиши 2022-йилнинг кузида бошланишини билдирган.
Президент Садир Жапаров аввалроқ Балиқчи — Қўчқор — Қара-Кеча йўлининг қурилишини ҳам «Худо хоҳласа, якунига чиқарамиз» деб айтган. Бу ҳақда у мазкур йўлнинг қурилишини расмий очиш вақтида айтган.
Хитойдан Қирғизистонга, ундан кейин Ўзбекистон, Эрон ва Туркия орқали ўтиб, Европага чиқувчи темир йўлнинг қурилиши бўйича сўзлашувлар деярлик 20 йилдан бери ўтказиб келинади.