30-майда жарроҳ-олим, Қирғизистон қаҳрамони Эрнст Акрамов Чингиз Айтматовнинг медали билан мукофотланди. Мукофотни жарроҳга Чингиз Айтматов номидаги Иссиқкўл форумининг котиби Ассоль Молдокматова топширди.
Молдокматова Акрамов қирғизистонликларнинг умрини сақлашга ва тиббиётгагина эмас, халқнинг маънавий бюросига ҳам ҳиссасини қўшганини таъкидлади.
«Мен Чингиз Тўрўқулович [Эрнст Акрамовни] қаттиқ ҳурмат қилганини биламан. У бу онлардан жуда ҳурсанд бўлган бўларди деган ишончдаман», — деди Молдокматова.
У Чуй вилоят касалхонасига Акрамовнинг бюстини қўйиш режалаштирилаётганини ҳам айтди.
Молдокматова жарроҳнинг портретини скульптор Садабек Ажиев ясаганини, бюстнинг ўзи Россиядаги қуювчи цехда бронзадан қуйилишини айтди.
Бунга қадар вазирлар маҳкамаси етакчисининг ўринбосари Эдил Байсалов Чуй вилоят қўшма касалхонасига Эрнст Акрамовнинг номи қўйилишини билдирган.
Эрнст Акрамов — олим – жарроҳ, тиббиёт фанларининг доктори. 1992-йилдан бери Чуй вилоят касалхонасининг умумий жарроҳлик бўлимини бошқариб келган.
Вазир Бейшеналиев Акрамовга қарши
Соғлиқни сақлаш вазири Алимқадир Бейшеналиев 14-мартда Чуй вилоят касалхонасидаги Эрнст Акрамовнинг Реконструкция-қайта тиклаш жарроҳлик илмий марказини ёптирганини билдирган. У ерда вазир бошқа бош шифокорни тайинлаган.
Кейин Бейшеналиев Акрамов исмини бутунлай бир касалхонага бериш уёқда утрсин бир хонага беришга ҳам арзимайди деб айтган.
«У довдир. Мен у билан бирга ишлаганман. Қирғизларни ёмон кўради! Қирғизларга шундай муомала қилган», — деган у.
Шундан кейин Соғлиқни сақлаш вазирлиги Акрамовнинг Жарроҳлик илмий марказининг ёпилишига ҳеч қандай даъвоси йўқлигини билдирган. Вазирлик шунингдек жарроҳга таяниб, Акрамов соғлиқни сақлаш тармоғидаги ислоҳотларга ижобий муносабатда деб айтган.
Бунга жавоб қатори шифокорлар ва жарроҳлик бўлимининг меҳнат жамоаси Акрамовни ҳимоя қилиш штабини тузишган. Улар Бейшеналиевни вазирлик хизматидан олишни талаб қилишган.