Бишкекда қизга қўл кўтаришда гумонланган шахс вақтинча сақлаш жойига киргизилди

307

Бишкекнинг Октябрь туман милицияси қиз болани калтаклашда гумонланган кишини вақтинча сақлаш жойига киритди. Бу ҳақда 31-май куни Октябрь туман ИИБинг матбуот хизмати билдирди.

Воқеа 28-майда Бишкекдаги 12-кичик туманидаги супермаркетларнинг бирида содир бўлган. Аввалроқ қиз ижтимоий тармоқлар орқали унга номаълум киши куч қўлланганини айтиб чиққан. Жабрланган қизнинг айтишича, қўл кўтарган киши уни тўнашга ҳам ҳаракат қилган.

Гумонланувчи. Сурат: Октябрь ТИИБИ.

Милиция ходимлари ўша куннинг ўзида гумонланувчи қатори 40 ёшдаги Э.А исмли шахсни қўлга олган. Мазкур факт туман милициясига «Безорилик»  моддаси билан рўйхатга олиниб, жиноят иши қўзғалган.

Милициядан тергов ишлари давом этаётганини билдирди.