Жапаров: Қамбарота-1 ГЭСи Қозоғистон ва Ўзбекистон билан биргаликда қурилади

331

Президент Садир Жапаров Қамбарота-1 ГЭСи Қозоғистон ва Ўзбекистон билан биргаликда қурилишини билдирди.

Президент ГЭСни давлат куч билан ҳам қуриш мумкинлигини, аммо бунинг учун кўп вақт ва маблағ талаб қилинишини таъкидлади.

«Бу йил платина қурилувчи жойгача бўлган йўлни ўз кучимиз билан қуриш ишларини яқинда бошлаймиз ГЭСни қуриш ишларига эса қўшни Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳам қўшилишини билдиришди. Ҳозир уч тарафнинг иштирокида техник-иқтисодий асоснома ишлаб чиқилмоқда. Бир-икки йиллик вақтни талаб қилар экан, тугаши билан бошлаймиз», — деди президент.

Жапаровнинг айтишича, ГЭС қуришга бошқа инвесторлар ҳам қатнаша олади.

«Бу ГЭС бизга электр энергиясини қўлланишгагина керак. Сувини ишлатиш Ўзбекистон билан Қозоғистонга кўпроқ керак. Шу сабабдан икки давлат ҳам бу ГЖСни қуришга қатнашиб, инвестиция киритгани яхши бўлади», — деб тушунтирди Жапаров.

2022-йилнинг март ойининг охирида Вазирлар маҳкамасининг бошчиси Ақилбек Жапаров ҳукумат Қамбарота-1 ГЭСини қуришга 2022-йили 20 млн доллар бўлишни режалаштираётганини билдирган.

Унда Жапаров гидроэлектростанциянинг қурилиши «яқин орада» бошланишини, бироқ айнан қачон эканини айтмаган. У ГЭС яқинки 3-5 йил оралиғида ишга киришини ҳам қўшимча қилган.

Вазирлар маҳкамасининг бошчиси Қамбарота-1 ГЭСи ишга кириб қолса гидроэлектростанция Қамабарота-2 ГЭСнинг ишига ҳам имконият беришини айтган.

«Ўшанда ишга кирган икки ГЭСнинг тўлиқ ва белгиланган қувватлилиги 1000 мегаватни тузади. Агар уни фойдаланиш киловатт соатларга айлантирсак, бу тахминан 3,5-4 млрд Квт соат. Бу тахминан ҳозир Тўқтоғул ГЭСи ишлаб чиққан кўламга баробар», — деган Жапаров.