Баткен шаҳрида 18 ёшдаги қиз ўзини осган ҳолда топилди

329
Баткен шаҳри. Сурат: Kloop

Баткен шаҳрида 18 ёшдаги қиз осилган ҳода топилди. Бу ҳақда Баткен вилоят ИИБдан билдиришди.

Милициядан воқеа 27-май куни соат тахминан 17:30да қайд этилганини, яқинлари қизнинг жасадини экспертизага беришдан бош тортганини айтишди. Қўшимча маълумотни эса кейинчалик беришни ваъда қилишди.

Ҳозирда қизнинг ўлим сабаби суриштирилмоқда.

Бунга қадар Новқат туманидаги Гулистон қишлоғида 15 ёшдаги қиз ўз уйида осилган аҳволда топилган. Воқеа 23-майда бўлган. Онаси қизини уйининг томидан осилган ҳолда топган.

У қизини ҳудудий касалхонанинг жонлантириш бўлимига олиб борганда, шифокорлар милицияга хабар қилишган. Вилоят ИИБдан қиз «ўзини осишдан олдин мактуб қолдирганини» таъкидлашган. Унда «Ота сизни соғиндим. Сизнинг ёнингизга боряпман» деган маънодаги сўзлар ёзилгани айтилган.

Қиз қишлоқдаги Хўжамов мактабида 7-синфда ўқигани маълум бўлган. Милициядан у мактабда ким биландир тортишиб-тортишмаганини текширишнни ваъда қилишди.

Шунингдек милициядан қизнинг онаси ва яқинлар уни суд-тиббий экспертизадан ўтказиш учун моргга олиб боришдан бош тортганини таъкидлашди. Ҳозирда унинг ўлими сабабини аниқлаш учун тегишли ишлар олиб борилмоқда.

2-майда Қадамжой туманига қарашли Марказ қишлоғида 16 ёшдаги ўқувчи осилган ҳолда топилган. Ўспирим 11-синфнинг ўқувчиси экани аниқланган.

Унинг отаси Ўш шаҳрида касалхонада даволанаётгани, онаси эса Россияга ишлгани кетгани маълум бўлган.

Мазкур факт туман милициясининг электрон журналига қайд этилиб, мактаб ўқувчисининг ўлим сабабини текшириш ишлари бошланган.

Ўтган йилнинг июнь ойида эса Ўш шаҳрида 17 ёшдаги қиз ўзини осган ҳолда топилган. Унинг яқинлари жасадни экспертизага беришдан бош тортган, аммо милиция ўспиримнинг ўлимини тергов қилишни ваъда қилган.