Ўш ва Жалолобод вилоятларида 30дан ортиқ уйни сел қоплади

332

Қаттиқ ёққан ёмғир сабаб 27-28-май кунлари Ўш ва Жалолобод вилоятларига сел келди. Бу ҳақда Фавқулодда ҳолатлар вазирлигининг матбуот хизмати билдирди.

Вазирликнинг маълумотига кўра, 27-майда Ўш вилоятининг Ўзган туманининг Қош-Этер қишлоғида ички йўлларни сув қоплаб, турғунларнинг турар жойларида хавфли вазият юзага келди. Қишлоқ турғунлари қариндош-уруғлариникига кўчирилган.

Сурат: ФҲВ

Бундан ташқари, сел сувлари Чечебай қишлоғидаги 20 уйнинг ҳовлисини қопалаган.

ФҲВнинг маълумотига кўра, Жалолобод вилоятида 28-майда 17 уй, 1 кўп қаватли уй, шунингдек 5 давлат ва 3 ҳусусий объектларни сел қоплаган. Селнинг оқибатларини бартараф қилиш учун 50 қутқарувчи жалб қилинган.

Фавқулодда ҳолатлар вазирлиги селнинг оқибатидан жабрланганлар ҳақида маълумот бергани йўқ.