Бишкекдаги сурдирилган «Нарин» ресторанининг ўрнида қурилиш ишлари бошланди. Аммо ўрнига нима қурилиши ҳозирча номаълум.
24.kg нашрининг журналистлари қурилиш олиб борилаётган ҳудудга киришга ҳаракат қилишган. Аммо уларни киргизишмаган. Нашрдан эски рестораннинг ўрнида экскаватор ва юк ташувчи машиналар ишлаётганини, бундан ташқари усасткадан чиқинди билан бино қолдиқларини чиқараётганини билдиришди.
Бишкек шаҳар бош архитектура ишхонаси журналистларга сурдирилган рестораннинг ҳудудида олиб борилаётган қурилиш ишларидан хабарсиз эканини, хатто рухсат ҳужжатларининг берилгани ҳақида маълумот бўлмаганини билдиришган.
Бишкекдаги «Нарин» ресторани XX асрнинг 80-йиллари қурилган. 2005-йили март ойида ҳукумат алмашгандан бери бино қўлдан-қўлга ўтиб келган. Бино тунги клуб, казино қатори ишлатилиб, кейинчалик 10 йилга яқин бўш турган. Ҳукумат бинони бузиш масаласини кўп вақтгача муҳокама қилиб, аммо 2017-йилигина сурдириш ишлари бошланган.
Бишкек мэрияси ресторан биносини ҳусусий инвесторлар сурдира бошлаганини айтган. Ўрнига 20 қаватли «Хуалинь» офис-меҳмонхона мажмуасини қуриш режалаштирилган.
Аввалроқ бино сотувга қўйилиб, нархи 5,5 млн доллар деб баҳоланган.
Кейинчалик меҳмонхона қуриш учун бошқа участка кўриб чиқилишини айтиб, қурилишдан бош тортишган.
Бишкекнинг аввалги мэри Албек Ибраимов сурдирилган рестораннинг ўрнига янги сквер қурилишини билдирган. 2021-йили эса ўша вақтда мэрнинг вазифасини бажараётган Балбак Тулобаев скверни қуриш назарда тутилмаганини, мазкур ҳудудга турк сармоядорлари кўп профилли марказ қуришни режалаштирганини айтган. Унинг айтишича, ер ҳудуди 7 млн долларга сотилган.