Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси 2020-йили «Дастан» заводи қиммат баҳода сотиб олган 300 сунъий нафас олдирувчи (ИВЛ) аппаратлари бўйича тергов олиб бормоқда. Бу ҳақда Жогорку Кенешнинг 24-майдаги қўмита йиғинида маълум бўлди.
«Дастан» заводи бошқармасининг етакчиси Эрик Апишев, ИВЛ аппаратлари Россиянинг «Электронинторг» компаниясидан насияга қиммат нархда сотиб олинганини, чунки пандемия вақтида аппаратларга талаб ортган деб айтди. Унинг айтишича, ИВЛни Россия заводи билан биргаликда ишлаб чиқариш мақсадида сотиб олинган.
Апишевнинг айтишича, ўша вақтда аппаратларни сифати ночор бўлгани сабаб қайтариб беришни исташган, аммо ускуналарни чиқариш тақиқланганидан бундай қила олишмаган. У ҳозирда компания товарни қайтариб олишдан ва нархини туширишдан бор тортаётганини билдирди.
Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Жалалидин Рахматуллаев эса Соғлиқни сақлаш вазирлиги тарафидан «Дастан» орқали аппаратларни сотиб олиш ташаббуси бўлмаганини айтди.
«ИВЛ Авента М 2 млн сомдан қиммат турар экан, нариги аппаратлар 90 мингдан 100 минг сом атрофида [...] Бизнинг касалхоналарда ҳар доим ҳам ИВЛ аппаратларни сотиб олишга имконият йўқ, чунки бу қиммат аппаратлар. Мен ўйлардимки, агар шунинг нархини реал қилиб, арзонлатиб берса, биз 100 аппаратни 100 муассасага бирдан олиб бериш имконимиз бўлар эди [...] Бироқ бизга бу нархлар тўғри келмайди», — деди Рахматуллаев.
Рахматуллаев Соғлиқни сақлаш вазирлиги аппаратан сотиб олишни режалаштирмаганини, у коронавирусга қарши курашиш бўйича Республика штабининг ғояси бўлганини айтди. Унинг айтишича, Соғлиқни сақлаш вазирлигида тендер қандай ўтгани ҳақида ҳам маълумот йўқ..
Депутат Алишер Эрбаев «Дастан» заводининг етакчисини натижасиз чиқимлар учун танқил қилди. У аппаратларнинг бундан кейин тақдирини завод ўзи ҳал қилиши керак деб таъкидлади.
«Шу [ИВЛ аппаратларини] “Дастан” олсин деганҳукуматнинг қарори ёки кўрсатмаси борми? Унда “Дастан” ОАЖ сотиб олсин деган қайдан чиқди? Кейин контрактгача бу аппаратларга Россиянинг ҳудудида чеклов қўйилган деган хулоса бор экан. Сизлар эса бу ерда “Дастан”га қиммат олдиряпсизлар», — деди у.
Депутатлар МХДҚ қарор чиқариб, мазкур аппаратларни сотиб олишдан бош торттириши керак деган қарорга тўхталишди.
ИВЛлар пандемия кучайиб турганда омборда чанг босиб ётган
Аввалроқ «Клооп»нинг журналистлари пандемия вақтида сотиб олиниб, омборда сақланиб ётган ўша 300 ИВЛ аппарати ҳақида суриштирувга чиқаришган.
Журналистлар 2020-йилнинг баҳор мавсумида, «ТНК “Дастан”» давлат заводининг омборига Россиядан 300 янги ИВЛ аппарат олиб келиниб, улар касалхоналарга тарқатилмай омборда чанг босиб ётганини, бу орада беморлар аппаратларнинг етишмовчилигидан вафот этганини аниқлашган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги уларни балансига олишдан бош тортган. Чунки аппаратларни касалхоналарга бериш учун 292 млн сом (269 млн рубль) тўлаш керак эди. Журналистлар ИВЛ аппаратларини сотиб олишга қатнашган кўплаган ўртамчиларни, улар сабаб аппаратларнинг нархи бир неча карра ўсиб кетганини ҳам аниқлашган.
«Клооп» заводнинг вакиллари билан ҳам суҳбатлашган. У ердан «Ростех» билан «Дастан» тиббий ускуналарни ишлаб чиқариш бўйича қўшма ишлаб чиқариш режалаштирилганини, аммо Қирғизистон «маҳаллий бозорни ўзлаштириш учун биринчи қадам қатори» дастлаб рус корпорациясидан 300 дона ИВЛ аппаратини сотиб олиши керак бўлгани маълум бўлган.
Аппаратларнинг ўзи ҳали ҳам омборда ётибди. «Дастан»нинг раҳбарияти ИВЛ аппаратлари касалхоналарга етказилмай қолганига соғлиқни сақлаш вазирлигининг етакчилиги айбдор деб айтмоқда: «[Қирғизистоннинг] собиқ соғлиқни сақлаш вазири “Дастан”нинг омборида ИВЛ аппаратлари бори эканини билиб туриб, турли баҳоналар билан тиббий муассасаларга тарқатишдан бош тортган».
Соғлиқни сақлаш вазирлиги эса аппаратлар бепул берилсагина қабул қиламиз деган шарт қўйган.