Бундан кейин мактабларда ҳафтанинг бошида ва охирида давлат гимни янграйдиган бўлди

Энди мактаблардаги ўқув ҳафтасининг биринчи ва охирги куни Қирғизистоннинг гимни билан ўтади. Бу ҳақда «Клооп»ги Таълим вазирлигининг матбуот хизмати хабар қилди.

Муассасанинг маълумотига кўра, бу таклифни 24-майда Баткендаги коллегияда таълим вазири Алмазбек Бейшеналиев таклиф қилди. Йиғинга маҳаллий ҳукумат вакиллари ва ўқитувчилар қатнашди. Коллегиянинг барча иштирокчилари вазирнинг таклифини бир овоздан қўллашди.

«Бундай ташаббус ўқувчиларда миллий туйғуни, ватанпарварликни кучайтириш мақсадини кўзлайди», — деб тушунтиришди вазирликдан.

«Миллий анъана ҳақида» фармон

2022-йилнинг май ойида президент Садир Жапаров «Миллий анъна ҳақида»ги фармонга қўл қўйган. Ҳужжатга кўра, давлат котиби Миллий анъанани сақлаш ҳақида миллий дастур ишлаб чиқиши керак — бунга 1-сентябрга қадар муддат берилади.

Бу программада диний эътиқодлар ва урф-одатларнинг қадриятлари бир-бирига қарама-қарши қўйилмаслиги керак. Шу билан бирга, анъанавий оила қадриятларини тарқатишга имконият берилади.

Фармонда Қирғизистон мусулмонларининг Дин бошқармасига йўналтирилган тавсиялар ҳам бор. Дин бошқармасига анъанавий ислом қадриятларини ва қирғиз халқининг миллий анъанасини сақлашда келиб чиқувчи «тушунмовчиликларни бартараф қилиш» тавсия қилинган.

Шунингдек, мазкур дастурда давлат тилига ва тарихий қадриятларга алоҳида эътибор қаратиши керак. Бундан ташқари, ҳар бир авлоднинг жисмоний ҳамда руҳий имкониятларига яраша усоубларни, талабларни ишлаб чиқиши зарур.

2021-йилнинг январида Садир Жапаров шу каби яна бир фармонга қўл қўйган, у Инсоннинг маънавий ривожланиши ва жисмоний тарбияси ҳақида концепциясини ишлаб чиқиш деб атаган.

Концепция «ички сиёсатнинг энг муҳим йўналишини — юқори маъанвий меъёрларни, урф-одатларни, анъанавий оила ҳамда жамоат қадриятларини, соғлом турмуш тарзини ўзлаштириш, Қирғизистон халқининг маданиятларининг давлатини, бетакрорлигини ва бирлигини ёритган умуминсоний қадриятларнинг тизимига ўтиш орқали фуқароларни тарбиялашни мустаҳкамлаши» керак.

Ҳуқуқ тартибот ташкилотлари ва фуқаролик жамияти Жапаровнинг фармонини танқид қилишган. Улар инсон ҳақлари борасидаги абстракт қадриятларни киргизиш фуқаролик жамиятига ҳамда ОАВга қарши давлат репрессиясининг куч олишига олиб келиши мумкин эканини таъкидлашган.

Аммо бунга қарамай концепция ишлаб чиқилиб, 24-июлда эса президент администрациясининг матбуот хизмати Садир Жапаров «Инсоннинг руҳоний-одоб ва аҳлоқий ривожланиши ҳамда жисмоний тарбияси ҳақидаги концепциясини қабул қилиш ҳақида»ги фармонга қўл қўйганини хабар қилган. Ҳужжат 2021-2026-йиллар оралиғига — беш йилга қабул қилинган.