Ўш ШИИБ: Сайлгоҳда 18 ёшли қизни зўрлашда гумонланган икки бола қўлга олинди

337
Қўлга олинган гумонланувчилар. Сурат: Ўш ШИИБ

Ўш шаҳрида 18 ёшли қизни зўрлашда гумонланиб 17 ва 18 ёшдаги болалар қўлга олинди. Бу ҳақда 24-майда Ўш ШИИБдан «Клооп»га билдиришди.

Милициянинг маълумотига кўра, воқеа шаҳардаги сайлгоҳлардан бирида 17-май куни соат тахминан 17:30 да бўлган. Пресс-релизда «икки бола паркда бораётган қизга нисбатан куч қўлланиб, мажбурлаб зўрлаган» деб айтилади.

Айбланувчилар қизни воқеа бўлган ерга ташлаб кетишган. Шундан кейин қиз шаҳар милициясига ариза ёзишган. Ўш ШИИБдан ҳозирда қиз хавфсиз жойда эканини таъкидлашди.

Тегишли экспертизалар тайинланиб, қидирув ишларининг натижасида гумонланувчилар 19-майда қўлга олинган. Милициядан қиз тергов амалларининг асносида, қўлга олинган болаларни таниганини билдиришди.

Ўш шаҳар суди гумонланувчиларни тергов тугагунча икки ойга қамоққа олиш қарорини чиқарди. «Зўрлаш» моддаси билан жиноят иши қўзғалиб, тергов давом этмоқда.

16-майда Чуй вилоятининг Соқулуқ туманида 14 ёшдаги қизни зўрлашга гумонланиб ўгай отаси қўлга олинган. Қўлга олинган киши балоғатга етмаган қизни «бир неча йилдан бери зўрлаб келгани» айтилган.

Милиция «Зўрлаш» моддаси билан иш қўзғаган. Терговда 35 ёшдаги гумондор айбини тан олиб, жинсий алоқага «қизнинг розилиги билан» борганини айтган. У вақтинча сақлаш жойига киргизилган.

*Қонун бўйича 16 ёшгача жинсий алоқага «розилик бергани» ҳисобга олинмайди.

2021-йили Қирғизистон Марказий Осиёда аёллар учун энг хавфли давлат деб топилган. Мамлакатда эркаклар аёлларни ўғирлаб, зўрлаб, ўлдириб кўп ҳолларда жазосиз қолишади.

Ўтган йили «Клооп»нинг ва «Медиазона»нинг журналистлари охирги 6 йил давомида Қирғизистонда зўрлаш бўйича чиққан суд ҳукмларини таҳлил қилиб, аёллар ва қизлар кўпинча танишлари томонидан зўрланишини аниқлашган.

Шунингдек зрлаш фактларининг энг кўпи аёлларнинг ўз уйларида ва кўча, дала ёки паркда бўлиши маълум бўлган.