Меҳнат, ижтимоий тараққиёт ва миграция вазирлиги қирғизистонликларни ишга ўрнаштириш бўйича Германиянинг Eduviso программаси билан келишувга қўл қўйди. Бу ҳақда муассасанинг матбуот хизматидан билдиришди.
Маълумотга кўра, келишув 200га яқин қирғизистонликни Германияга ишга қонуний ўрнаштиришга имконият беради.
«Келишувга меҳнат, ижтимоий таъминот ва миграция вазирлигининг қошидаги хориждаги фуқароларни ишга ўрнаштириш марказининг директори Кубандик Акматбеков билан “EDUVISO” программанинг етакчиси ўртасида имзо қўйилди», — деб билдиришди вазирликдан.
Программа орқали қирғизистонликлар ҳамширалик иш мутахассислиги бўйича Eduviso программаси бўйича аккредитациядан ўтган Қирғизистондаги ўқув юртларда билим олиб, ундан кейин Германияда ишга ўрнаша олишади.
11-синфнинг бтирувчилари, шунингдек 35 ёшгача барча хоҳловчилар бу программага қатнашиши учун мурожаат қилиб, келишувдан ўта олишади.
Аввалроқ Қирғизистоннинг ҳукумати Буюк Британия билан шундай келишувга қўл қўйган. Қирғизистонликларга бу программа орқали мазкур давлатда қишлоқ-хўжалик тармоғидаги мавсумий ишларга ўрнашиш иконияти тузилган.
Келишувга Меҳнат, ижтимоий тараққиёт ва миграция вазирлигининг қошидаги Фуқароларни чет ўлкада ишга ўрнаштириш маркази билан Британиянинг Agri HR компанияси қўл қўйган.
Бундан ташқари, Фуқароларни чет давлатда ишга ўрнаштириш марказининг қўллови билан қирғизистонликлар Жанубий Кореяга ҳам ишга ўрнаша олишади. 2022-йилнинг бошида бу давлатга ишлаб келиш учун 300га яқин одам кетган.
Фуқароларни ишга ўрнаштириш марказининг маълумотига кўра, хорижда ишлаб юрган қирғиз фуқароларининг расмий сони 1 миллион 118 минг кишини ташкил қилади. Мигрантларнинг аксарият қисми Россияда меҳнат қилади — 1 миллиондан ортиқ фуқаро. Иккинчи ўринда Қозоғистон — 30 минг, учинчи ўринда Туркия туради — 20 минг киши.