Лицензия талабига жавоб бермаган 111 ҳусусий клиника ёпилади

282

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 370 клиникага ва ҳусусий тиббий кабинетга лицензия талабига мослигини текширди. Бу ҳақда 18-майда муассасанинг матбуот хизматидан хабар қилинди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тиббий ва фармацевтик хизматлар секторининг мутахассиси Аман Осмоновнинг айтишича, Қирғизистондаги ҳусусий клинакаларнинг тахминан 20-30%и текширилган.

Натижада идора «лицензиянинг йўқлиги, лицензиясиз хизмат кўрсатиш ва манзиллар лицензияда ккўрсатилганидек бўлмагани учун» 111 ҳусусий клиникага ёпиш актини тузиб берди.

«Текширув асносида “Лицензия орқали рухсат бериш тизими ҳақида”ги қонунни бузиш аниқланди. [...] Барча материаллар ҳуқуқ тартибот ва суд идораларига ўтказиб берилди», — деб билдирди Осмонов «Клооп»га.

Яна 148 клиникага ва тиббий кабинетга инфекцион назорат стандартларини сақламагани учун жарима солинади.

Аввалроқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги рухсат берувчи ҳужжатларсиз ишлаган 84 дорихонани аниқлаган. Муассасадан мазкур фактлар бўйича материалларни тўплаган махсус комиссия уларни прокуратура органларига ўтказиб беришини билдиришди.