Омбудсмен милициядан аёвсиз калтакланган ногирон аёлнинг хавфсизлигини таъминлашни талаб қилди

378

Обмудсмен институти турмуш ўртоғи аёвсиз калтаклаган ногиронлиги бор қоракўллик аёлнинг ҳавфсизлигини таъминлашни талаб қилиб вилоят милициясига ҳамда прокуратурага илтимоснома йўллади. Бу ҳақда Фусбук саҳифасида омбудсмен Атир Абдрахматова билдирди.

14-майда жабрланувчи танаси жароҳатланиб касалхонага етказилган. Унга ҳимоя ордери берилиб, танасига етказилган зарарнинг оғирлигини аниқлаш учун суд-тиббий экспертиза тайинланган.

Милиция «Калтаклаб қийнаш» моддаси билан жиноят ишини қўзғаган. Гумонланувчи Қоракўл шаҳар ИИБнинг вақтинча сақлаш жойига киргизилган.

Арбдрахматова жабрланувчи ариза ёзса ҳам, ёзмаса ҳам ҳавфсизлигини таъминлаш зарурлигини таъмидлади.

«“Нет трупа, нет преступления” — деган позициядан йироқ бўлиш керак», — деб ёзди у.

Абрахматова Омбудсмен институтининг ходимлари касалхонага бориб аёлдан хабар олиб, унга бепул адвокат қидиришаётганини ҳам қўшимча қилишди.

Оилавий зўравонлик ва фемицид

Қирғизистонда ҳар йили оилавий зўравонлик ҳолатлари кўпайиб бормоқда. Қирғизистон дунёдаги аёлларнинг тинчлик ва хавфсизлиги бўйича глобал индексида (WPS Index)  Марказий Осиёдаги аёллар учун энг хавфсиз давлат деб топилиб, 107 давлатнинг ичидан 97-ўринни эгаллаган.

Шунингдек, Amnesty International 2021-йили Қирғизистонда оилавий зўравонлик «кенг кўламли» бўлганини таъкидлаган. Ташкилотнинг баённомасида жабрланганлар зўравонларга иқтисодий томондан қарам бўлгани ва гап-сўзга қолишдан қўрққани боис милицияга кўп ҳам мурожаат қилишмагани айтилган.

Қирғизистонда ногирон аёллар икки баробар кўпроқ ҳимоясиз. Мамлакатда камида 197 минг киши ногирон.

«Ногиронлиги бор қизлар дискриминацияга икки карра дучор бўлади. Биринчидан у аёл бўлгани учун, иккинчидан у ногирон бўлгани учун. Улар зўравонлик бўлган вазиятда ожиз бўлишади», — деб билдирилган ногиронлиги бор одамларнинг «Тенглик» жамоат ташкилоти уюшмасининг бошчиси Гулмира Казакунова.

2022-йилнинг февралида қирғиз ИИВи ўтган йили 10 мингдан ортиқ оилавий зўравонлик факти қайд этилганини билдирган.

Қирғизистонда оилавий зўравонликдан жабрланганларга ҳимоя ордери берилади. У уч кун муддатга берилади, аммо уни 30 кунга узайтириш мумкин.

Оилавий зўравонлик қилгани учун вақтинча ҳимоя ордерини олган одам унда кўрсатилган барча шартларга амал қилишга мажбур. Вақтинча ҳимоя ордерининг шартлари бажарилмаса жиноий жавобгарликка тортилади ва унинг қўлланилишини тўхтатмайди.

Аммо аслида бу ордерлар доимо исталгиндек ишлайвермайди. Милиция уни адвокатларнинг илова хатисиз бермайди, ордернинг ўзини эса уч кундан кейин узайтириш керак. Бундан ташқари, оилавий зўравонликк дучор бўлганларнинг бари ҳам ҳимоя ордеридан хабардор эмас.

Оиладаги зўравоннинг реал муддатга судлаш жуда қийин — жиноий ишларнинг кўпи маъмурий жавобгарлик қатори кўрилиб, у ерда айбдор одам жарима пули тўлаб ёки маъмурий ишларга жалб қилиниб жазодан қутилиб кета олади. Айни вақтда жазога тортилмаслигини билиб, оилада зўравонликни давом эттираверади.

Доимо бўлиб турган оилавий зўравонлик аёлларнинг эрлари, фуқаролик никоҳидаги бирга яшаган одамлари ёки собиқ ҳамкорлари тарафидан ўлдирилишига олиб келади. Одам ўлдиришнинг бу тури фемицид деб аталади.