Чотқолнинг Терек-Сай қишлоғида мактабнинг шифти қулаб тушди, жабрланганлар йўқ

289

Жалолобод вилоятининг Чотқол туманига қарашли Терек-Сай қишлоғидаги мактабда дарс вақтида шифт қулаб тушди. Бу ҳақда 17 май куни Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотга кўра, воқеа Амирбек Чимканов номидаги 18-сонли ўрта мактабда содир бўлган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 3 нафар қутқарувчиси 18 нафар ўқувчи ва бир нафар ўқитувчини бинодан олиб чиқишга ёрдам берган. Улар  «Эти Бақир Терексай» ишхонасининг автомобили билан Олабуқа туман касалхонасига етказилган.

Сурат: ФВВнинг матбуот хизмати

Соғлиқни сақлаш вазирлигидан эса Жалолобод вилоят касалхонасининг координатори Замира Орунбаевага таяниб, воқеадан ҳеч ким жароҳат олмаганини билдиришди.

Орунбаева, шифт қулаб тушганда ўқитувчи ва мактаб ўқувчилари ташқарида бўлганини айтади. Аммо улар қўрқиб қолгани сабаб ва ўқитувчининг қон босими кўтарилиб кетгани сабаб тиббий назоратдан ўтказиш учун касалхонага етказилганини таъкидлади.

«Терек-Сай қишлоғида қаттиқ ёмғир ёғиб, шифтдан сув томчилай бошлаган. Ўқитувчи дарҳол болаларни ташқарига олиб чиққан. Авариядан ҳеч ким жабрланмаган», — деб тушунтирди вазирликнинг матбуот хизматидан.

Чотқол туманининг ҳокими Алтинбек Санирбаев «Клооп»га мактабнинг шифти нимага қулаб тушгани бўйича маълумоти йўқлигини айтди. Аммо маориф муассасасидан етти йилдан бери таъмир ишлари олиб борилмаган деб билдирди.

«1-корпуси 1958-йил қурилган. 2-корпуси эса 1968-йили қурилган. Бино дастлаб мактаб учун эмас, кон ишлатувчи ишчиларга ётоқхона қатори қурилиб, кейин мактабга берилган. Бинонинг деворлари самон лой билан пахса усулида қурилган», — деди у.

Санирбаевнинг айтишича, мактаб 240 ўқувчига мослаштирилган. Аммо мактаб ёшидаги болаларнинг сони кўплигидан унда 361 ўқувчи билим олади.

Охирги расмий маълуомтлар бўйича мамлакатда 245 мактаб ёкр ҳар бир ўнинчи мактаб авария вазиятида. 457 билим бериш муассасаси капитал таъмирга муҳтож. Бундай мактабларда билим олган ўқувчилар ва ўқитувчилар ҳар куни ўз ҳаётини таваккалга қўйишади.

2011-йили билим бериш вазирлиги ЮНИСЕФ билан биргаликда мамлакатдаги мактабларга миллий баҳо бериш ўтказилган. Улар Қирғизистондаги мактабларнинг 80%дан ортиғи хавфсиз эмас деган хулосага келишган. 2021-йили Марказий Осиё университетининг талабалари тадқиқ ўтказиб, 10 йилдан бери ҳеч нарса ўзгармаганини аниқлашган.