Арзибек Кожошев пора олишда гумонланиб қўлга олинган маслаҳатчисини ишдан бўшатди

259

Вазирлар маҳкамаси етакчисининг ўринбосари Арзибек Кожошев пора олишда гумонланиб, қўлга олинган маслаҳатчисини ишдан бўшатди. Бу ҳақда амалдор Фейсбук саҳифасида билдирди.

Кожошев маслаҳатчиси қўлга олингани ҳақидаги янгилик кутилмаган бўлганини билдирди.

«Менинг маслаҳатчимнинг қўлга олиниши бўйича маълумотни эшитгандан бери ноқулай вазиятдаман. Ростини айтсам, менга маслаҳатчи қатори тайинланаётганда яхшилаб қараб, суриштириб кейин олганман. Аммо афсуски шундай ишлар бўлиб кетди», — деб ёзди у.

Кожошев воқеани ҳисобга олиб, маслаҳатчисини хизматдан бўшатганини таъкидлади.

«МХДҚ  тарафидан 2022-йилнинг 14-майида қўлга олинган фуқаро менга ўтган ойда, аниқроғи, 26-апрель куни маслаҳатчи сифатида тайинланган. Хизматга тайинлаш вақтида юқорида айтиб ўтганимдек у ҳақида салбий маълумотлар йўқ эди. Бўлган воқеани ҳисобга олиб, уни иш ўрнидан бўшатиш қарорини қабул қилдим», — деб тушунтирди Кожошев.

Амалдор маслаҳатчисининг қўлга олиниши ўзининг ҳам, вазирлар маҳкамасининг ҳам фаолиятига ҳеч қандай алоқаси йўқлигини қўшимча қилди.

«Маълум бўлганидек, қўлғалган иш 2016-йили бўлиб ўтган. Ўтган иш билан бугунгига боғлаб, турли маълумотларни тарқатмаслигингизларни илтимос қиламан», — деди Кожошев.

Маслаҳатчининг қўлга олиниши

Кожошевнинг маслаҳатчиси МХДҚ 16-майда қўлга олган. У америкалик тадбиркордан 70 минг доллар пора олганликда гумонланмоқда.

Терговнинг версияси бўйича, гумонланувчи 2016-йили тадбиркорга Қирғизистоннинг Хитойга эшакларни олиб чиқишга рухсат берувчи ҳужжатларни олиб беришни ваъда қилган. Аммо бизнесмен ҳужжатдан ҳам, пулдан ҳам қуруқ қолган.

Факти «Пора олиш» моддаси билан қайд этилган. Кожошевнинг маслаҳатчиси 14-майда маблағнинг бир қисмини тадбиркорга қайтариб бераётганда қўлга олинган. У МХДҚнинг вақтинча сақлаш жойига киргизилган.

МХДҚдан гумонланувчи аввал Давлат ветеринария ва фитосанитария хавфсизлиги инспекциясининг бошқарма етакчисининг ўринбосари бўлганини таъкидлашган.