Садир Жапаров: Россия билан икки томонлама ҳамкорликка тайёр ва манфаатдормиз

Қирғизистоннинг президенти Садир Жапаров билан Россиянинг бошчиси Владимир Путин 16-майда Москвада учрашув ўтказиб, давлатларнинг ҳамкорлигини муҳокама қилишди. Бу ҳақда Жапаровни маъмуриятининг матбуот хизмати билдирди.

Садир Жапаров билан Владимир Путин Москвадаги учрашувда. Сурат: Қирғизистон президенти администрациясининг матбуот хизмати.

Икки давлат раҳбари Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотининг (КХШТ) расмий йиғинидан кейин учрашди.

Президентнинг матбуот хизматининг маълумотига кўра, Путин Жапаров билан учрашувда Россия билан Қирғизистоннинг алоқаси ижобий ривожаланаётганини айтган.

Путин Россия Қирғизистоннинг савдо айланмасида ишончли биринчи ўринда туришини қўшимча қилди.

«Албатта, алоҳида муҳокама қилиниши керак бўлган масалалар бор. Бугунги халқаро тадбирда шу масалалар ҳақида ҳам сўзлашиш мумкинлиги жуда қувонтиради», — деди Путин. Президентлар айнан қайси масала ҳақида сўзлашилгани ҳозирча номаълум.

Матбуот хизматидан Жапаров Россия билан ҳамкорликка тайёр эканини билдирган.

«Россия Федерацияси билан барча йўналишлар бўйича икки томонлама ҳамкорликка тайёр ва манфаатдормиз», — деди Жапаров.

Путин билан учрашув ҳамда Қирғизистоннинг бетарафлиги

Жапаров билан Путиннинг учрашуви рус ҳарбийларининг Украинага ҳужуми давом этаётган шароитда ўтди.

Уруш вақтида Европа иттифоқига кирган давлатлар ва АҚШ Россияга қарши иқтисодий санкцияларни киргизган. Қирғизистон Россия билан Украинанинг ўртасидаги урушда ҳамон бетараф позицияда турган давлатларнинг бирига киради. Бу ҳақда президент Садир Жапаров Жогорку Кенешнинг 2022-йилнинг 9-мартдаги йиғинда шахсан ўзи ҳам айтган.

«Албатта, биз кичкинагина давлатмиз. Бизнинг урушни тўхтатиб қўйишга таъсиримиз етмайди. Шу сабабдан биз холис бўлишимиз керак», — деган Жапаров парламентнинг йиғинида.

Аввалроқ Қирғизистон Россиянинг БМТнинг Инсон ҳақлари бўйича кенгашидан чиқариш бўйича резолюциясига ҳам қарши овоз берган.

Кейинчалик, 13-апрелда АҚШнинг Молия вазирлигининг бошчиси Жанет Йелен Вашингтонда ўтган брифингда Украинага қарши урушга қарамай Россия билан алоқасини сақлаб қолган давлатлар дунё иқтисодининг изоляциясида қолиш хавфига дучор бўлишини айтган.

Аммо Украинанинг Қирғизистондаги элчиси Валерий Жовтенко ОАВга берган интервьюсида «Қирғизистон — кичик давлат, у ҳеч нарсага таъсир ўтказа олмайди» деб айтилган гапларга қўшилмаслигини билдирган.