16-майда фаол Атай Бейшенбек Бишкекнинг Ленин туман ички ишлар бўлимида икки соатдан ортиқ сўроқ қилиниб, сўроқдан кейин у тилхат асосида уй қамоғига қўйиб юборилди.
Бейшенбекнинг жонли эфирда айтишича, у 2019-йили Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг сайтини тайёрлашга қатнашган, иш 200 минг сомга баҳоланган, кейин сайт ишламаган. У шу сабаб милицияга чақирилганини айтган.
«Сайт қонуний келишув асосида тайёрланган. Аммо ўша вақтда қишлоқ хўжалик вазири алмашиб кетиб, Нурбек Мурашевнинг ўрнига Эркинбек Чодуев келиб сайтдан бошқа яна топшириқлар берганидан, келишмовчилик бўлган. Сайтнинг домени ўзгартирилмайди, қабул қилиши жараёни чўзилиб кетган. Шу билан тўхтаб қолган», — деб тушунтирди у.
Фаол бунга қадар суд ишидан хабар бўлмаганини таъкидлади. Шунингдек тергов вақтида «юқоридан 48 соатга қамаш буйруғи келганини очиқ айтишди» деб билдирди.
Ленин туман милицияси фаол давлат идораларидан бирининг фойдасига 200 минг сом ва аввал тўланган 12 минг 904 сом давлат божини ундириш ишининг доирасида сўроққа чақирилганини маълум қилди.
Милициядан 2021-йилнинг 21-декабрида Атай Бейшенбекка суднинг қарорини ихтиёрий бажариш бўйича таклиф жўнатилганини, аммо у талабларни бажармаганини қўшимча қилишди.
Омбудсмен институти эса фаол шахсий фаолияти сабабли, фуқаролик иш доирасида суднинг қарорини амалга ошириш иши бўйича сўроққа олинганини таъкидлаб, идорада инсон ҳақларининг сақланишига мониторинг ўтказганини қўшимча қилди.
Шу билан бирга, Омбудсмен тергов ходимлари фаол талаб қилганда суднинг қарорини кўрсата олгани йўқ деб таъкидалди.
Атай Бейшенбек жамоатчиликка фаол қатори маълум. У ижтимоий тармоқлар орқали ҳукуматни, Бишкек шаҳри мэрининг фаолиятини танқид қилиб келади. Охирги вақтда ҳукумат «Қумтўр» компанияси қазиган олтин, уни сотишдан тушган маблағ ҳақида элга маълумот бериши кераклигини талиб қилаётган эди.