Жогорку Кенешнинг халқ гуруҳи 13-майда Ўш вилоятининг Аравон туманида кўчма йиғин ўтказиб, ижтимоий-иқтисодий масалаларни муҳокама қилди. Йиғин вақтида айрим турғунлар депутатларнинг нутқини эшитмай, йиғилишда норози бўлиб чиқиб кетишди.
Нима бўлди?
Йиғинга депутатлар Ўмурбек Бакиров, Жалолиддин Нурбаев, Арсланбек Малиев, Чингиз Ажибаев, Айбек Осмонов, Аманкан Кенжебаев, Акбўкўн Таштанбеков ҳамда Ўш вилоятининг ўринбосари Данияр Жаникулов қатнашган.
«Тез Кабар» канали юклаган видеодан, Жаникулов минбарга чиқиб Алля Анаров қишлоқ ҳукуматидаги «ноқонуний бериб юборилган» ер бўйича гапирганини кўриш мумкин. Вилоят бошчисининг ўринбосари мазкур ерлар ҳозирги депутат Жалолидин Нурбаев қишлоқ ҳукумати бошқичи бўлиб турганда берилганини айтиб келади.
«Мана депутатнинг [Жалолиддин Нурбаевнинг] обрўсини тўкди, путур етказди демоқда. Депутатнинг обрўсига путур етказилгани мени қизиқтирмайди. Менга 1,5 миллион Ўш вилоятидаги аҳолининг шарафи юқори туради. Бир депутатнинг обрўсига қараганда халқнинг обрўси юқори туради. Мен халқнинг обрўсини ҳимоя қилиб чиқяпман», — деган вилоят етакчисининг ўринбосари.
Жаникуловнинг нутқи вақтида йиғинга етакчилик қилган депутат Ўмурбек Бакиров уни тўхтатиб қўйган. Бакиров «ким оқ, ким қора эканини ҳуқуқ тартибот органлари аниқлайди» деб айтган.
Жаникуловга сўз берилмагандан кейин залдаги халқ норози бўлиб қичиқириб, бошқаларни эшитмаймиз деб залдан чиқиб кета бошлаган. Улар Жаникуловни ҳам бирга олиб чиқиб кетишган.
Аравон туманининг ҳокими Сейтек Дўўлўтбеков «Клооп»га бу бўйича изоҳ берди. Унинг айтишича, турғунлар депутатлар билан асосий масалани муҳокама қилгандан кейин, кун тартибидан ташқари саволларни бера бошлаган. Йиғинга бошчилик қилган халқ депутати Ўмурбек Бакиров эса турғунлардан белгиланган масаладан чиқмасликни илтимос қилган.
«Ернинг ноқонуний берилиши бўйича масала айтилгандан кейин, саволларни берамиз деганлар бўлди. Икки-уч кишининг саволини эшитгандан кейин халқ гуруҳининг етакчиси кун тартибидаги масаладан чиқмаймиз деган талаб қўйди. Шунда қатнашувчилари чиқиб кетди», — деди у.
Жаникуловнинг рейди, депутатларнинг норозилиги
Президентни Ўшдаги вакилининг ўринбосари Данияр Жаникулов 21-апрелда махсус ташкил қилинган туман комиссияси билан биргаликда Алля Анаров қишлоқ ҳукуматига рейд билан борган. Унинг айтишича, бунга маҳаллий аҳолининг ноқонуний берилган ерлар бўйича текшириб беришни илтимос қилгани сабаб бўлган.
Рейд вақтида тасвирга олинган видеолар 300 мингдан ортиқ обуначига эга Tez Kabar YouTube каналига юкланиб, юз мингдан ортиқ киши кўрган. 25-апрель куни эса каналга «Рейднинг натижаси, Нурбаевлар эгаллаган қишлоқ ҳукумати» деган сарлавҳада видео юклаган.
Унда Жаникулов ўзи рейд вақтида аниқланган фактлар бўйича изоҳ берган. Амалдорнинг Жалолидин Нурбаев орқали келган инвесторларга Аравон туманидаги бир неча қишлоқ ҳукуматидан жами 1000 гектар ер «ноқонуний» ижарага берилган деб билдирган. Шунингдек қишлоқ ҳукумати «Нурбаевнинг оилавий клани бошқармоқда» деб айтган.
Видеолар тарқагандан кейин, Жогорку Кенешнинг 27-апрелдаги йиғинида, депутатлар Ақилбек Тумўнбаев ва Ўмурбек Бакиров Жаникуловга чора кўришни талаб қилишган. Улар Жаникулов депутат Жалолидин Нурбаевни «қоралади» деб айтишган.
Ўшанда Жаникулов «депутатлар ишнинг тафсилотларини билмай туриб, ҳамкасбларини ҳимоя қилиб чиққанига тушунмаганини» айтган. У рейд вақтида барча фактлар тўпланганини, яқин орада президент бош бўлган тегишли идораларга жўнатилишини билдирган.