Чуй вилояти Панфилов туманининг маҳаллий кенгашининг депутати 42 ёшли Бакир Исаковнинг жасади Сусамир дарёсидан топилди. У беш кун аввал қутқарувчиларнинг кўз олдида сувга оқиб кетган.
Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг маълумотига кўра, қутқарувчилар марҳумнинг жасадини
Бишкек — Ўш авто йўлининг 160-165 километрида топиб, қариндошларига ўтказиб беришди.
Вазирликнинг матбуот хизмати дарёга оқиб кетган депутатни қидириш ишларига умумий 40қа яқин қутқарувчи жалб қилинганини қўшимча қилди.
Бакир Исаков 11-май куни Сусамир дарёсидаги оролчада қолган отини чиқариш учун ФВВнинг тезкор хизматига мурожаат қилган. У қутқарувчи билан бирга қайиққа тушиб, қайиқ сув оқимига дош бера олмай, ағдарилган.
«Фуқарони қутқаришга қутқарувчилар ҳаракат қилишган, афсуски сув оқими жуда кучли бўлганидан қутқарувчи қирғоққа сузиб чиқишга мажбур бўлган, Исаков эса дарёдан сузиб чиқа олмай қолган», — деб айтилган билдирувда.
ФВВнинг матбуот хизматидан қутқарувчилар марҳумга «сувнинг даражаси юқори бўлгани сабаб, тушиш хавфли эканини бир неча бор огоҳлантиришган» деб тушунтиришди. Аммо шунга қарамай у отни қутқарув учун қайиққа тушганини таъкидлашди.