Сокулук: 14 ёшдаги қизни кўп йил давомида зўрлашда гумонланиб ўгай ота қўлга олинди

272

Чуй вилоятининг Соқулуқ туманида 14 ёшдаги қизни зўрлашда гумонланиб, ўгай отаси қўлга олинди. Бу ҳақда Чуй вилоят ички ишлар бошқармасининг матбуот хизмати билдирди.

Маълумотга кўра, 6-майда Сокулук туман ИИБга 51 ёшдаги М.Ч. исмли турғун ариза билан мурожаат қилиб, балоғатга етмаган жиянини ўгай отаси кўп йилдан бери зўрлаб юрганини айтган.

«Ариза эгаси изоҳ бериб, ўспирим қизнинг 36 ёшдаги Б.А. исмли онаси қизини май ойидаги дам олиш кунлари ташлаб кетганини айтган. У қизнинг ҳатти-ҳаракатидан шубҳаланиб, суҳбатлашганда кўп йиллар давомида ўгай отаси тарафидан зўрловга дучор бўлиб келганини тушунтирган»,— деб айтилади маълумотда.

Милиция бу факт бўйича «Зўрлаш» моддаси билан иш қўзғаб, тергов ишларининг давомида жиноятга гумондор қатори 35 ёшдаги киши қўлга олинган. Терговда у айбини тан олиб, жинсий алоқа «қизнинг розилиги билан» бўлганини айтган.

Жиноятга гумондор Сокулуқ туман милициясининг вақтинча сақлаш жойига киргизилиб, тегишли экспертизалар тайинланди.

Январь ойида таълим ва билим вазирининг ўринбосари Надира Жусупбекова 2021-йили 417 нафар бола зўравонликка учраганини билдирган. Унинг ичидан 118 нафар бола жинсий зўравонликка дуч келган.

Сиз ёки сизнинг яқинларингиз зўравонликка учраган ҳолатда мурожаат қилинувчи кризис марказларининг манзиллари ва телефон рақамлари:

  • «Шанс» кризис маркази - Бишкек Чуй проспекти 207, 509-хонадон, телефон: 0709710320;
  • «Сезим» кризис маркази - Бишкек Табишалиев кўчаси 3, телефон: 0312512640;
  • «Энсан — Диамонд» жамоат ташкилоти - Ўш Ленин кўчаси 205/105, телефонлар: 0772328960, 0322222965;
  • «Акилкарачач» кризис маркази - Ўш вилояти. Гулча қишлоғи, Набережная кўчаси 1, телефонлар: 0555281423, 0776281423;
  • «Аруулан» кризисз маркази - Ўш Ленин кўчаси, 205-уй, телефонлар: 0776380777, 0322255608;
  • «Ақ Журок» кризис маркази - Ўш Ленин кўчаси, 205-уй, телефонлар: 0550231329, 0322245976;
  • «Мээрбан» Кризис ташкилоти - Ўш Ленин 312/23, телефон: 0773843461;
  • «Тендеш» Кризис Маркази нодавлат ташкилоти – Норин Қирғиз кўчаси 31/3, телефонлар: 0700257890, 0352250270, 03522295047;
  • «Аялзат» жамоат фонди қошидаги «Маана» кризис маркази – Талас Тағайбоева кўчаси, 274/2, телефонлар: 0557484713, 0342255885;
  • «Жанил Мирза» кризис маркази - Боткен Сидиқов кўчаси 3, телефон: 0777393077;
  • «Каниет» кризис маркази - Жалолобод Б.Осмонов кўчаси, 113-уй, телефон: 0372255084;
  • «Аёллар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш» жамоат ташкилоти – Қоракўл Абдраҳмонов кўчаси 105-14, телефонлар: 0392251091, 0553835717;
  • Чўлпон-Ота шаҳридаги «Алтинай» кризис маркази – 0709694550;
  • Қоракўл шаҳридаги «Мээрман» кризис маркази – 0706383637;
  • Қоракўл шаҳридаги «Химая» аёлларга кўмак ва реабилитация маркази – 0702223535 (тўғридан-тўғри йўналиш), 0551733390.