Президент Садир Жапаров КХШТга аъзо давлатларнинг лидерлари учрашувида иштирок этиш учун Москвага учиб кетди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг ахборот хизматидан билдиришди.
Уларнинг маълумотига кўра, давлат раҳбарининг самолёти «Внуково-2» халқаро аэропортига қўнди.
Матбуот хизматидан маълум қилинишича, 16-майда КХШТга аъзо давлатларнинг «юбилей» йиғини ўтади. Бу тадбир, администрациядан таъкидланганидек, Коллектив ҳавфсизлик шартномасининг 30 йиллигига, Жамааттык коопсуздук келишиминин 30 жылдыгына, ал эми КҲШТнинг 20 йиллигига бағишланган.
Президент Садир Жапаровни қандай кутиб олишгани номаълум, чунки давлат раҳбарининг матбуот хизмати учрашув тадбиридан суратларни эълон қилгани йўқ.
Бу президентнинг Москвага бўлган иккинчи сафари. Президент Россияга биринчи марта иш сафари билан 2021-йилнинг февралида борган. Ўшанда Жапаров рус президенти Владимир Путин билан учрашиб, қирғиз-рус алоқасини муҳокама қилган.
Ўша йилнинг май ойида Жапаров Путин билан яна бир бор учрашган, лекин бу сафар Сочида.
Россия қўшинлари 24 феврал куни Украинага бостириб кирди ва у ерда кенг кўламли уруш бошлади. Ўшандан бери Россияга қарши Ғарб санкциялари жорий қилинган. Қирғизистон Россия ва Украина ўртасидаги урушда ҳамон нейтрал позицияда турган давлатлардан бири. Бу ҳақда Президент Садир Жапаров 2022-йил 9-март куни парламентда сўзлаган нутқида шахсан гапирган.
“Биз кичик давлатмиз, можарони тўхтатиш учун етарли таъсирга эга эмасмиз, шунинг учун биз нейтрал позицияни эгаллашимиз керак”, деган Жапаров ўшанда.
Бундан ташқари, аввалроқ Қирғизистон БМТнинг Россиянинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашидаги аъзолигини тўхтатиш тўғрисидаги резолюциясига қарши овоз берган эди.
АҚШ молия вазирлигининг етакчиси Жанет Йеллен 13-апрель куни Вашингтонда бўлиб ўтган брифингда Украина билан уруш бўлишига қарамай, Россия билан алоқаларини сақлаб қолган давлатлар жаҳон иқтисодиётидан яккаланиб қолиш хавфи борлигини айтди. Унинг қўшимча қилишича, бу ҳали ҳам бу масалада бетараф бўлган давлатлар учун белги бўлиши мумкин.