Жогорку Кенешнинг 11-майдаги йиғинида депутатлар биринчи ўқишда кўнгил очар жойлар ҳақидаги қонунни муҳокама қилиб ва мақуллашди. Унга кўра, казино, тотализатор, букмекер контор ва залларнинг, шунингдек ўйин автоматларининг фаолиятини қайтадан қонунийлаштириш таклиф қилинган.
Муҳокама вақтида депутат Арслан Малиев қонунни қўллашини айтиб, шундан кейин қўлига Аль-Бақарани олиб (Қуръоннинг иккинчи сураси), 219-оятни ўқиб берди.
«“Сендан хамр ва қимор ҳақида сўрашади. Иккисида катта гуноҳ бор. (Бироқ), одамлар учун (бир оз) фойдалари ҳам бор” дейилмоқда, мана. Шунинг учун мен ўйлайман, бу масалани [қонун лойиҳасини] асосан қўллаш керак, керак бўлса, казинонигина эмас, марихуанани ҳам легаллаштиришга вақт келди. Аллақачон вақти келган. Биз Иссиқкўлда аввал опиум ўстирилар эди, унутиб қолди. Нефть, газ, ўрмонсиз иқтисодий сиёсат олиб бориш учун бизга стандартсиз қарор керак», — деди у.
Аммо депутат Қуръоннинг оятини ўқиётганда охиригача ўқимаган.
Қирғиз тилидаги тўлиқ оятни super.kg сайтидан (ёки ўзбек тилида бошқа манбалардан) кўриш мумкин: Унда қуйидагича ёзилган: «219-оят. Сендан хамр ва қимор ҳақида сўрарлар. Сен: «Иккисида катта гуноҳ ва кишилар учун манфаат бор ва гуноҳлари нафларидан каттадир», – деб айт. Ва сендан нимани нафақа қилишни сўрарлар. Сен: «Ортиқчасини», – деб айт. Аллоҳ шундай қилиб сизга Ўз оятларини баён қилади. Шоядки, тафаккур қилсангиз».
Қуръоннинг иккинчи (Бақара) сураси, 219-оят. Сурат: Муфтиятнинг матбуот хизмати