Қирғизистон ҳарбийлари президент Садир Жапаровга мурожаат қилишди. Мурожаатда улар Қозоғистондаги январ воқеасида КХШТнинг тинчликпарвар миссиясида қатнашгани учун ҳалигача маош олмаганидан шикоят қилишган.
Жами бўлиб 7-январда Қирғизистондан қўшни давлатга 150 ҳарбий жўнатилиб, улар Олмаотадаги ТЭЦ-2нинг стратегик объектини бир ҳафта давомида қўриқлашган.
“Биз ҳали ҳам меҳнатимиз эвазига маош ололмаяпмиз. Молия вазирлиги бу масала ҳалигача ҳал этилмаганини айтади. Ушбу муаммони ҳал қилишда бизни қўллаб-қувватлашингизни сўраймиз”, — дейилади мурожаатда.
Президентнинг матбуот котиби Эрбол Султанбаев «Клооп»га Қирғизистоннинг тинчликпарварлик миссиясининг барча аъзоларига тез орада тегишли тўловлар берилишини билдирди.
Қозоғистондаги январь воқеалари
Қозоғистондаги норозиликлар 2 январда, ўлканинг ғарбидаги Янги-Ўзўн шаҳрида бошланган. Яшовчилар суюлтирилган газ қимматлаганидан норози бўлиб, тинчлик акциясига чиқишган. Бир неча кундан кейин митингга бошқа шаҳарларнинг турғунлари ҳам қўшилиб, иқтисодий талаблар сиёсий талабга айланган. Норозилар амалдаги ҳукуматнинг истеъфосини ва Қозоғистон биринчи президенти Нурсултан Назарбаевнинг дахлсизлигини бекор қилишни талаб қилишган.
Норозиликлар тўхтамаган бир вақтда Қозоғистон президенти Касим-Жомарт Токаев митингчиларни «террорист» деб атаб, «террористик хавфдан ўтиш» учун КХШТга ёрдам сўраб мурожаат қилган.
Январь воқеаларига қатнашган деган гумон билан 10 мингдан ортиқ одам қўлга олинган. Ҳуқуқ ҳимоячилари ва қўлга олинганларнинг яқинлари вақтинча сақлаш жойида ва ТИЗОда қийноқлар бўлаётганини айтишган.
Қозоғистонлик куч тизимларининг қийноқларига қирғизистонликлар ҳам учраган. Уларнинг орасида Викрам Рузахунов билан Чолпонбек Сидиковнинг воқеаси жамоатчиликда резонанс яратган. Жаз мусиқачи Рузахуновни калтаклаб, камерага ўзи ҳақида ёлғон маълумот айтишга мажбурлашса, иккинчи қирғизистонлик Чолпонбек Сидиковни икки оёғини синдиришган. Рузахунов билан Сидиковни қийноққа олингани бўйича Қирғизистонда ҳам Қозоғистонда ҳам жиноий иш очилган.
Қозоғистонда январдаши тартибсизлик вақтида ушланиб қийноққа олинган қирғизистонлик Викрам Рузахуновнинг иши бўйича тергов вақтинча тўхтатилган.
Адвокат Рена Керимованинг айтишича, Рузахунов ҳаётидан хавотирланаётганидан Қозоғистоннинг ҳудудига бориб кўрсатма беришдан бош тортган.
Февраль ойининг бошида Қирғизистоннинг Омбудсмен институтининг матбуот хизмати Қозоғистоннинг Тараз шаҳрида икки қирғизистонлик ушлаб турилгани бўйича маълумот бор эканини билдирган. Улар Талгат Темиркан ўғли ва Руслан Иманкулов номли фуқаролар экани айтилган эди.
Темиркан ўғли январь воқеалар бўйича, Иманкулов эса чегарани ноқонуний кесиб ўтиш моддаси билан қўлга олинган.