11-майдан бошлаб давлат органлари расмий ёзишмаларни электрон ҳужжат айланиш тизими орқали амалга ошириши керак

274

Вазирлар маҳкамасининг етакчиси Ақилбек Жапаров давлат органларига муассасалараро ва ички хизмат ёзишмаларини 11-майдан бошлаб электрон ҳужжат айланиш тизими орқали амалга оширишни топширди. Бу ҳақда вазирлар маҳкамасининг матбуот хизмати билдирди.

Матбуот хизмати Жапаров йиғиннинг асносида электрон ҳужжатларини ишга тушириш бўйича топширманинг бажарилиш жараёни билан ҳам танишган. Вазирлар маҳкамасининг бошчиси январнинг бошида барча давлат органлари тўлиғи билан электрон ҳужжат айланиш тизимига ўтишини билдирган.

Ақилбек Жапаров ҳужжутларга электрон рақамли имзо билан қўймоқда, 2021-йил 27-ноябрь. Сурат: Вазирлар маҳкамасининг матбуот хизмати.

Давлат органларида электрон ҳужжатлардан фойдаланишни киргизиш ишини ўтган йилнинг охирида президент Садир Жапаров ҳам тезлатишни топширган.

«1-июлдан бошлаб сизларга қоғоз сотиб беришни тўхтатамиз. Шунинг учун июлнинг биридан бошлаб электрон ҳужжатга, электрон имзога ўтишимиз керак», — деб огоҳлантирган президент.

Жапаровнинг айтишича, 2021-йилнинг 10 ойида давлат органларига бир минг тоннага яқин қоғоз сотиб олинган.

Жорий йилнинг 18-апрелида Вазирлар кабинетининг етакчиси давлат бюджетини иқтисод қилиш мақсадида, давлат органларига офис қоғозининг икки бетини ҳам қўлланишни топширган. Унинг айтишича, бундай оддий чора ҳозирги сарфни 50%га қирсқартиришга, натижада, давлат бюджетини йилига 112 млн сомга яқин иқтисод имконини беради.