Бишкекда Улуғ Ватан урушининг 77 йиллигига бағишланган «Ўлмас полк» пиёда юриши ўтди. Тадбирга минглаган шаҳар турғунлари қатнашиб, Байтак Батир кўчаси билан Ғалаба майдонига қадар пиёда юришди.
Юришга чиққанлар қўлларига уруш қатнашчилари, меҳнат ортида меҳнат қилган ота-оналарининг суратларини кўтариб чиқишди.