Ғалабанинг 77 йиллиги. Марказий Осиёда фахрийларга нафақа қатори қанча пул тўланади?

240

Марказий Осиёнинг кўпчилик давлатлари 9-май муносабати билан Буюк Ватан урушининг фахрийларига йилиги бир марталик берилувчи пул тўловининг кўламини аниқлаб олишди.

Қирғизистонда урушнинг фахрийлари Ғалаба кунининг 77 йиллиги муносабати билан 100 минг сомдан олишади (1218 доллар). Тўлов урушдан ногирон бўлиб келганларга, уруш иштирокчиларига, концлагерларнинг аввалги балоғатга етмаган асирлари, шунингдек Ленинград қуршовида қолганларга берилади.

Шу билан бирга, Улуғ Ватан урушининг фахрийлари 100 минг сомдан ташқари, ҳар йили бир марта берилувчи 20 минг сом (243 доллар) миқдоридаги нафақа пулини ҳам олишади. Президентнинг матбуот хизмати маълумотига кўра, мамлакатда 1-февралга кўра Улуғ Ватан урушининг 107 нафар фахрийси бор.

Ўзбекистонда урушнинг фахрийлари, концлагерларнинг ва Ленинград блокадасининг тутуқунлари 15 млн сўмдан (1336 доллар) олишади. 24-апрелдаги маълумотга кўра, Ўзбекистондаги урушнинг 236 иштирокчиси бор. Шунингдек, ҳукумат фронт ортида ишлаган 10 минг ходимда совға топширади.

Қозоғистонда пул тўловининг миқдори фахрийлар яшаган ерга яраша бўлади. Масалан,  Нур-Султан ва Олмати шаҳарларида яшаган Улуғ Ватан урушининг фахрийлари 1 млн тенгедан (2329 доллар) олишса, Оқтўбўда яшаганлар — 2 млн тенге (4659 доллар) олишади. 2022-йилнинг 1-апрелидаги маълумотлар бўйича, Қозоғистонда ҳозирда 387 урушнинг фаърийси ва ўша вақтда ногиронлик олганлар бор.

Тожикистонда эса Улуғ Ватан урушининг иштирокчиларига Ғалаба куни муносабати билан 15 минг сомони (1198 доллар) берилади. Душанба шаҳрида яшаган фахрийларга ҳам қўшимча 3 минг сомони (239 доллар) берилади. Тожикистонда 57 нафар уруш фахрийси бор.

Туркманистонда Улуғ Ватан урушининг фахрийларига берилувчи тўловнинг кўлами айтилгани йўқ. 2021-йили уларга 200 манат (57 доллар) берилган. Шунингдек давлат президенти фахрийларга қимматбаҳо совғаларни топширган. Аммо «Радио Азатлиқ» ҳукумат совға учун фахрийларнинг ўзларини пул тўплашга мажбурлаганини ёзган.

Россияда уруш фахрийларига 10 минг рублдан (150 доллар) тўланган.  Ўлканинг айрим ҳудудларида айрим ҳудудларида бу суммага ҳам қўшимча тўлов қўшилади. Масалан, Москвада ва Москва вилоятида фахрийларга 25 минг рублдан берилган.

ОАВлар тўловнинг бундай кам кўламда бўлиши давлатдаги фахрийларнинг сонига яраша бўлиши мумкин деб ёзишган. Расмий маълумотларга кўра, Россияда Улуғ Ватан урушнинг умумий 20 минг иштирокчиси яшайди.

Бундан ташқари, шунингдек 10 минг рубль тўловни Донецк ва Луганск халқ республикаси деб аталган ва «Украинадан бўшатилган ҳудудларда» яшаган уруш фахрийлари ҳам олишади.

Россия ҳарбийлари 24-февралда Украинага ҳужум қилиб, уни ўлкани «денацификация ва демилитаризациялаш» учун махсус операция деб аташган. Аксарият давлатлар Россиянинг ҳаракатини танқид қилишган, унга қарши санкциялар солиб, уруҳ ҳаракатларини тўхтатишни талаб қилишган.