Бишкек — Ўш авто йўлининг 6-60-км қисмида жорий йилнинг тўрт ойида 74 йўл ҳалокати қайд этилиб, бунинг оқибатида 12 киши вафот этди. Бу ҳақда ИИВнинг матбуот хизмати билдирди.
Шунингдек, йўл ҳалокатларидан 96 киши турли жароҳатларни олишган.
ИИВдан тун ичида пиёдаларни уриб кетиш ҳолатлари кўп юз бераётганини, бунга кўчалардаги ёруғлантиришнинг йўқлиги ҳам сабаб эканини таъкидлашди.
Муассасанинг Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси авто йўлда аварияларнинг олдини олиш ишлари тинимсиз олиб борилаётгани қўшимча қилинди.
«Жорий йилнинг 3 ойида Сокулук, Москва, Жайил туманларида 493 нафар пиёда жавобгарликка тортилган. Йўл ҳаракатининг хавфсизлигини уюштириш ва таъминлаш мақсадида йўлнинг мазкур қисмида коммиссия текширувлари ўтказилмоқда»,— деб айтилади маълумотда.
Шу йилнинг 2-май куни Жалолобод вилоятининг Бишкек — Ўш авто йўлида йўловчи ташиган «Хонда-Степ» билан «Митсубиси» русумидаги икки автомобил тўқнашиб, икки киши воқеа жойида вафот этган. Авария оқибатида яна 10 киши жабрланган.